Иғвогарлар Ивано-Франковскдаги УПЧ ибодатхонасига ҳужум қилишди – видео

Oбуна бўлиш
Украина полицияси бунга аралашмаган, ибодатга келганлар мустақил равишда иғвогарларни ибодатходан ҳайдаб юборишга муваффақ бўлишган.
70 киши Ивано-Франковскдаги Украина православ черкови ибодатхонасидаги ибодатни бузишга уришди, дея ёзади Sputnik Ближнее зарубежье. Уларни ижтимоий тармоқларда Ивано-Франкивск мэрининг ёрдамчиси Кишак тўплаган.
Украина полицияси ходимлари уларнинг хатти-ҳаракатларига қаршилик кўрсатишмаган. Диндорларнинг ўзлари уларни ибодатхонадан ҳайдаб чиқаришган.
Шундан кейин иғвогар миллатчилар яна уч соат давомида ғалаён кўтариб, диндорларни ибодатхонадан чиқармай, Россияга қарши шиорлар айтиб қичқиришган.
Украин миллатчилари билан бўлган муштлашув тасвирларини гувоҳлар ижтимоий тармоқларда тарқатишган.
Киев режими УПЧ ибодатхоналарида “аксилразведка тадбирларини” ўтказди
Янгиликлар лентаси
0