Киев-Печерск лавраси ҳақида 10 та факт - видео

Oбуна бўлиш
Ўзини алоҳида черков деб эълон қилган Украина Православ черкови (ПЦУ) Москва Патриархатига қарашли бўлган православларнинг энг муқаддас жойлардан бири - Киев-Печорск лаврасини тортиб олишга уринмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Қуйида Киев-Печорск лавраси ҳақида энг муҳим 10та фактлар билан танишинг.
1. Бу Киев Русида ташкил этилган биринчи монастирлардан биридир.
2. Православ динида Лавра биби Марям ҳимояси остидаги тўртта муқаддас жойларнинг бири ҳисобланади.
3. Лавра ўзининг Яқин ва Узоқ – ер ости ғорлари мажмуаси билан машҳур Ер ости ғорларининг умумий узунлиги – 600 м дан ортиқ.
4. Монастирда черков томонидан авлиё сифатида тан олинган 120 кишининг хоки сақланади.
5. Улардан бири солномачи Нестор, “Ўтган йиллар эртаклари” ("Повести временных лет") муаллифи 6. Афсонага кўра, Лаврада Илья Муромец хоки ҳам сақланади.
7. Бу ерда машҳур рус ислоҳотчиси Пётр Столипин ҳам дафн этилган.
8. Лавра икки қисмга бўлинган. Пастки қисми Москва патриархатига қарашли Украина православ черкови ихтиёрида, юқори қисми эса Киев-Печерск тарихий-маданий қўриқхонаси таркибида.
9. Украина айирмачиларининг Лаврани тортиб олишга уринишлари 1990 йилларда бошланган.
10. 1990 йилдан ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.
Янгиликлар лентаси
0