ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) кузатувчилари Ўзбекистондаги референдум участкаларида барча шароитлар яратилганлигига ишонч ҳосил қилишди. Бу ҳақда МДҲ кузатувчилари миссиясининг бош штаби хабар берди.
Айни кунларда МДҲ Миссияси аъзолари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида референдум ўтказиш бўйича кампания жараёнини кузатмоқда.
Миссиянинг узоқ муддатли кузатувчилари 18-19 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида бўлиб, референдум ўтказиш бўйича округ ва участка комиссиялари фаолияти билан танишди.
© Штаб Миссии наблюдателей от СНГ
Референдум ўтказиш бўйича округ комиссиялари раислари билан ўтказилган учрашувларда Миссия аъзоларига участка комиссияларини шакллантириш, уларнинг аъзоларини ўқитиш тартиби ва муддатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ҳамдўстлик кузатувчилари округ комиссияларига қонун бузилиши ҳолатлари бўйича шикоят ва аризалар келиб тушмагани маълум қилинди.
МДҲдан келган халқаро кузатувчилар референдум ўтказиш бўйича овоз бериш участкаларининг техник жиҳозланиши, участка комиссиялари фаолиятини методик таъминлаш, овоз берувчилар рўйхатлари билан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
© Штаб Миссии наблюдателей от СНГ
“Кузатувчилар референдум ўтказиш бўйича участкалар референдум тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, зарур услубий тавсиялар, кўрсатмалар, ахборот материаллари, шунингдек, тегишли жиҳозлар билан таъминланганлигига ишонч ҳосил қилишди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, референдум ўтказувчи комиссиялар раҳбарияти ва аъзолари мулоқот учун очиқ, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида зарур маълумотларни тақдим этмоқда.
© Штаб Миссии наблюдателей от СНГ
Миссия ўз ишини давом эттирмоқда.
Маълумот учун, Марказий сайлов комиссияси МДҲдан ташриф буюрувчи 60 дан зиёд халқаро кузатувчиларни аккредитация қилди.
Мавзуга доир: