https://sputniknews.uz/20230412/sergey-lebedev-33811334.html
Сергей Лебедев бошчилигидаги МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистонга келди
Сергей Лебедев бошчилигидаги МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистонга келди
Sputnik Ўзбекистон
МДҲ кузатувчилари миссияси 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатиб боради. 12.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-12T11:26+0500
2023-04-12T11:26+0500
2023-04-12T12:56+0500
референдум — 2023
сиёсат
сергей лебедев
ўзбекистон
референдум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0c/33816913_0:125:3072:1853_1920x0_80_0_0_5bc276cafd92d95bc1d9a2b2347de932.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев бошчилигидаги МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.Марказий сайлов комисияси раиси Зайниддин Низомхўжаев референдумни кузатиш бўйича МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари Сергей Лебедев билан учрашди.Қайд этилишича, учрашувда 30 апрель куни ўтказиладиган референдум тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш қонунчилик талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани маълум қилинди.Шунингдек, миссия раҳбари референдум жараёнларини кузатиш бўйича МДҲ кузатувчилари миссияси аъзолари таркиби, кузатувчиларнинг мамлакатда фаолият олиб бориш тартиби бўйича маълумотлар бериб ўтди.Таъкидланишича, миссияси таркиби МДҲга аъзо давлатларнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва сайлов органлари, шунингдек, МДҲ ҳудудида фаолият юритувчи Ҳамдўстлик органлари ва интеграция бирлашмалари вакилларидан иборат ташкил топди. МДҲ кузатувчилари миссияси томонидан референдум миллий қонунчилигига ва Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига мувофиқлиги тўғрисида баёнот тайёрланади.МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистонга ташрифи мобайнида республиканинг бир қатор референдум участкаларида бўлиб, референдум юзасидан ўзининг тегишли хулосалари ва тавсияларини беришни режалаштирган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0c/33816913_199:0:2930:2048_1920x0_80_0_0_2f07cd59e1098e7d568cf78d28397ae4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, сергей лебедев, ўзбекистон, референдум
сиёсат, сергей лебедев, ўзбекистон, референдум
Сергей Лебедев бошчилигидаги МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистонга келди
11:26 12.04.2023 (янгиланди: 12:56 12.04.2023) МДҲ кузатувчилари миссияси 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатиб боради.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев бошчилигидаги МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Марказий сайлов комисияси раиси Зайниддин Низомхўжаев референдумни кузатиш бўйича МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари Сергей Лебедев билан учрашди.
Қайд этилишича, учрашувда 30 апрель куни ўтказиладиган референдум тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш қонунчилик талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани маълум қилинди.
Шунингдек, миссия раҳбари референдум жараёнларини кузатиш бўйича МДҲ кузатувчилари миссияси аъзолари таркиби, кузатувчиларнинг мамлакатда фаолият олиб бориш тартиби бўйича маълумотлар бериб ўтди.
Таъкидланишича, миссияси таркиби МДҲга аъзо давлатларнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва сайлов органлари, шунингдек, МДҲ ҳудудида фаолият юритувчи Ҳамдўстлик органлари ва интеграция бирлашмалари вакилларидан иборат ташкил топди. МДҲ кузатувчилари миссияси томонидан референдум миллий қонунчилигига ва Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига мувофиқлиги тўғрисида баёнот тайёрланади.
МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистонга ташрифи мобайнида республиканинг бир қатор референдум участкаларида бўлиб, референдум юзасидан ўзининг тегишли хулосалари ва тавсияларини беришни режалаштирган.