https://sputniknews.uz/20230418/mdh-kuzatuvchilar-34029621.html
МДҲ ПА кузатувчилари 27 апрелдан Ўзбекистонда иш бошлайди
МДҲ ПА кузатувчилари 27 апрелдан Ўзбекистонда иш бошлайди
Sputnik Ўзбекистон
МДҲ ПА кузатувчилари гуруҳи 27 апрелдан 1 майга қадар Ўзбекистон ва хорижда тузилган референдум участкаларида бўлади. 18.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-18T15:45+0500
2023-04-18T15:45+0500
2023-04-18T16:12+0500
дунёда
ўзбекистон
референдум
мдҳ
референдум — 2023
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/12/34029825_0:193:1280:913_1920x0_80_0_0_897b6ec06a86ef8e0051900093a01456.jpg
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) кузатувчилари 27 апрель куни Ўзбекистонда ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда МДҲ ПАда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.МДҲ ПА кузатувчиларининг Ўзбекистон МСК раҳбарияти ҳамда Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари округ комиссиялари иштирокидаги онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Йиғилишда МДҲ ПА Кенгаши бош котиби Дмитрий Кобицкий Ўзбекистонда референдум бўйича Ассамблеядан кузатувчилар гуруҳини шакллантириш якунланганини маълум қилди.Унинг таркибига Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентлари вакиллари, МДҲ ПА расмийлари ва МДҲ ПА Демократия ривожланишини мониторинг қилиш халқаро институти экспертлари кирмоқда.Гуруҳ мувофиқлаштирувчиси этиб Беларусь Республикаси Миллий Ассамблеяси Кенгаши аъзоси Сергей Рачков тайинланди.Қайд этилишича, 27 апрелдан 1 майга қадар қисқа муддатли мониторинг босқичида МДҲ ПА кузатувчилари гуруҳи Тошкент ва вилоятлардаги сайлов участкаларида бўлади. Шунингдек, кузатувчилар Олмаота, Боку, Бишкек, Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Владивосток, Ростов-Дон, Новосибирск, Минск, Рим, Лондон, Париж, Пекин ва Сеулдаги референдум участкаларида ҳам бўлишади.Ўзбекистон томони қайд этишича, бугунги кунга қадар 10 минг 758 референдум участкаси тузилиб, комиссияларда 117 минг киши фаолият юритмоқда. МСК раҳбарининг сўзларига кўра, референдум ўтказиш бўйича 400 дан ортиқ участкалар видеокузатув билан жиҳозланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/12/34029825_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_31e26ebf007d88f600e33b32072c8889.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ўзбекистон, референдум, мдҳ
дунёда, ўзбекистон, референдум, мдҳ
МДҲ ПА кузатувчилари 27 апрелдан Ўзбекистонда иш бошлайди
15:45 18.04.2023 (янгиланди: 16:12 18.04.2023) МДҲ ПА кузатувчилари гуруҳи 27 апрелдан 1 майга қадар Ўзбекистон ва хорижда тузилган референдум участкаларида бўлади.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) кузатувчилари 27 апрель куни Ўзбекистонда ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда МДҲ ПАда бўлиб ўтган учрашувда
маълум қилинди. МДҲ ПА кузатувчиларининг Ўзбекистон МСК раҳбарияти ҳамда Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари округ комиссиялари иштирокидаги онлайн учрашуви бўлиб ўтди.
Йиғилишда МДҲ ПА Кенгаши бош котиби Дмитрий Кобицкий Ўзбекистонда референдум бўйича Ассамблеядан кузатувчилар гуруҳини шакллантириш якунланганини маълум қилди.
Унинг таркибига Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентлари вакиллари, МДҲ ПА расмийлари ва МДҲ ПА Демократия ривожланишини мониторинг қилиш халқаро институти экспертлари кирмоқда.
Гуруҳ мувофиқлаштирувчиси этиб Беларусь Республикаси Миллий Ассамблеяси Кенгаши аъзоси Сергей Рачков тайинланди.
Қайд этилишича, 27 апрелдан 1 майга қадар қисқа муддатли мониторинг босқичида МДҲ ПА кузатувчилари гуруҳи Тошкент ва вилоятлардаги сайлов участкаларида бўлади.
Шунингдек, кузатувчилар Олмаота, Боку, Бишкек, Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Владивосток, Ростов-Дон, Новосибирск, Минск, Рим, Лондон, Париж, Пекин ва Сеулдаги референдум участкаларида ҳам бўлишади.
Ўзбекистон томони қайд этишича, бугунги кунга қадар 10 минг 758 референдум участкаси тузилиб, комиссияларда 117 минг киши фаолият юритмоқда. МСК раҳбарининг сўзларига кўра, референдум ўтказиш бўйича 400 дан ортиқ участкалар видеокузатув билан жиҳозланади.