Жиззах ва Гулистонда ҳавони мониторинг қилувчи автоматик станциялар ўрнатилди

Ўзбекистон ҳудудларида ўрнатиш учун мўлжалланган 6 та ҳавони мониторинг қилиш автоматик станцияси олиб келинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Жиззах ва Гулистон шаҳарларида ҳавони мониторинг қилувчи автоматик станциялар ўрнатилди. Бу ҳақда "Замин" фонди хабар берди.
Қайд этилишича, фонд ва Гидрометеорология хизмати агентлигининг қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ҳудудларида ўрнатиш учун мўлжалланган 6 та ҳавони мониторинг қилиш автоматик станцияси олиб келинди. Улардан иккитаси Жиззах ва Гулистонга етказилиб, ўрнатилди.
В Джизаке и Гулистане установили станции мониторинга воздуха
Айни пайтда мутахассислар станцияларни созламоқда ва синов тариқасида ишга туширмоқда, шундан сўнг ҳавонинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида monitoring.meteo.uz платформасида тақдим этиб борилади.
В Джизаке и Гулистане установили станции мониторинга воздуха
Станцияларни ишга туширишдан аввал Ўзгидрометнинг жойлардаги ходимлари учун ўрнатилаётган станцияларни созлаш ва улардан фойдаланиш бўйича амалий тренинглар ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳар бир шаҳар ва туманда ҳаво тозалигини кузатиб борувчи автоматик станциялар ўрнатилиши маълум қилинган эди. Унга кўра, ҳудудларнинг ҳаво тозалиги рейтинги шакллантирилиб, мансабдор шахслар ишига баҳо бериб борилади.