https://sputniknews.uz/20230415/jizzax-guliston-33963735.html
Жиззах ва Гулистонда ҳавони мониторинг қилувчи автоматик станциялар ўрнатилди
Жиззах ва Гулистонда ҳавони мониторинг қилувчи автоматик станциялар ўрнатилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳудудларида ўрнатиш учун мўлжалланган 6 та ҳавони мониторинг қилиш автоматик станцияси олиб келинди.
2023-04-15T12:37+0500
2023-04-15T12:37+0500
2023-04-15T12:37+0500
жамият
ўзбекистон
жиззах
гулистон тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0f/33958911_0:41:801:491_1920x0_80_0_0_8c4788aa635382d22ae8214c9b4ffa26.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Жиззах ва Гулистон шаҳарларида ҳавони мониторинг қилувчи автоматик станциялар ўрнатилди. Бу ҳақда "Замин" фонди хабар берди.Қайд этилишича, фонд ва Гидрометеорология хизмати агентлигининг қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ҳудудларида ўрнатиш учун мўлжалланган 6 та ҳавони мониторинг қилиш автоматик станцияси олиб келинди. Улардан иккитаси Жиззах ва Гулистонга етказилиб, ўрнатилди.Айни пайтда мутахассислар станцияларни созламоқда ва синов тариқасида ишга туширмоқда, шундан сўнг ҳавонинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида monitoring.meteo.uz платформасида тақдим этиб борилади.Станцияларни ишга туширишдан аввал Ўзгидрометнинг жойлардаги ходимлари учун ўрнатилаётган станцияларни созлаш ва улардан фойдаланиш бўйича амалий тренинглар ўтказилмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳар бир шаҳар ва туманда ҳаво тозалигини кузатиб борувчи автоматик станциялар ўрнатилиши маълум қилинган эди. Унга кўра, ҳудудларнинг ҳаво тозалиги рейтинги шакллантирилиб, мансабдор шахслар ишига баҳо бериб борилади.
ўзбекистон
гулистон тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0f/33958911_45:0:754:532_1920x0_80_0_0_dfc35e439cb14fb52c1f4dc08ebe3353.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон жиззах гулистон
ўзбекистон жиззах гулистон
Жиззах ва Гулистонда ҳавони мониторинг қилувчи автоматик станциялар ўрнатилди
Ўзбекистон ҳудудларида ўрнатиш учун мўлжалланган 6 та ҳавони мониторинг қилиш автоматик станцияси олиб келинди.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Жиззах ва Гулистон шаҳарларида ҳавони мониторинг қилувчи автоматик станциялар ўрнатилди. Бу ҳақда "Замин" фонди
хабар берди. Қайд этилишича, фонд ва Гидрометеорология хизмати агентлигининг қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ҳудудларида ўрнатиш учун мўлжалланган 6 та ҳавони мониторинг қилиш автоматик станцияси олиб келинди. Улардан иккитаси Жиззах ва Гулистонга етказилиб, ўрнатилди.
Айни пайтда мутахассислар станцияларни созламоқда ва синов тариқасида ишга туширмоқда, шундан сўнг ҳавонинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида monitoring.meteo.uz платформасида тақдим этиб борилади.
Станцияларни ишга туширишдан аввал Ўзгидрометнинг жойлардаги ходимлари учун ўрнатилаётган станцияларни созлаш ва улардан фойдаланиш бўйича амалий тренинглар ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳар бир шаҳар ва туманда ҳаво тозалигини кузатиб борувчи автоматик станциялар ўрнатилиши маълум қилинган эди. Унга кўра, ҳудудларнинг ҳаво тозалиги рейтинги шакллантирилиб, мансабдор шахслар ишига баҳо
бериб борилади.