https://sputniknews.uz/20230406/har-bir-tumanda-havo-tozaligini-kuzatuvchi-stantsiya-ornatiladi--shavkat-mirziyoev--33639510.html
Ҳар бир туманда ҳаво тозалигини кузатувчи станция ўрнатилади — Шавкат Мирзиёев
Ҳар бир туманда ҳаво тозалигини кузатувчи станция ўрнатилади — Шавкат Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Президент ҳаво ва сув ресурслари ифлосланишини жиддий назорат остига олишни топширди. Бунинг учун ҳудудларда автоматик ишлайдиган кузатув станциялари... 06.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-06T21:20+0500
2023-04-06T21:20+0500
2023-04-07T11:28+0500
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
президент
давлат экология қўмитаси
ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
жамият
ўрмон
ўрмон хўжалиги агентлиги
ўрмон хўжалиги
ўрмон фонди
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/06/33639177_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_09919167293bfd03c76a1f0e24fae57d.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ҳар бир шаҳар ва туманда ҳаво тозалигини кузатиб борувчи автоматик станциялар ўрнатилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида 6 апрель куни бўлиб ўтган табиатни муҳофаза қилишга бағишланган мажлисда маълум бўлди.Шунингдек, туман раҳбарлари фаолиятининг экология соҳасидаги самарадорлиги ушбу кузатишлар натижасига қараб белгиланади. Об-ҳавони кузатиш соҳасида автоматлашган метеорологик станцияларни кўпайтириш, гидрологик ўлчов ускуналарини автоматлаштириш, агрометеорологик хизмат бўйича мобиль иловани ишга тушириш чоралари белгиланди.Мажлисда қайд этилишига кўра, келгуси йилларда Ўзбекистонда замонавий технологиялар ёрдамида чиқиндиларни қайта ишлаш йўлга қўйилади. Хусусан, Оҳангарондаги полигонда чиқиндидан 15 Мегаватт электр энергияси олиш лойиҳаси бошланган. Президент ушбу лойиҳани бошқа полигонларда ҳам йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудидаги ўрмон хўжалигида дарахт билан қопланган ҳудудлар атиги 8 фоиз эканини ҳисобга олган ҳолда, чўлларда 221 минг гектар, тоғ ҳудудида 15 минг гектар ўрмонлар барпо қилишга имконият борлиги қайд этилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўрмончилик соҳасини ривожлантиришга кўрсатма берилди. Ундан ташқари, табиат масканларига сайёҳларни жалб қилиш, ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш учун питомниклар ташкил этиш вазифаси қўйилди. Бунинг эвазига экотуризмни, ов хўжаликларида овчилик туризмини ривожлантириш мумкинлиги айтиб ўтилди. Мажлисда Шавкат Мирзиёев сув, ҳаво, ер ва ерости бойликларини муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, сув тозалаш иншооти стандартга жавоб бермайдиган корхоналарда оқова учун компенсация тўловини ошириш таклифи билдирилди. Ўзбекистонда бундай корхоналар сони 500 зиёд экани айтиб ўтилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/06/33639177_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_564921173bd7730d9cdf9082a6bd1728.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, президент, давлат экология қўмитаси , ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, жамият, ўрмон, ўрмон хўжалиги агентлиги, ўрмон хўжалиги, ўрмон фонди
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, президент, давлат экология қўмитаси , ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, жамият, ўрмон, ўрмон хўжалиги агентлиги, ўрмон хўжалиги, ўрмон фонди
Ҳар бир туманда ҳаво тозалигини кузатувчи станция ўрнатилади — Шавкат Мирзиёев
21:20 06.04.2023 (янгиланди: 11:28 07.04.2023) Президент ҳаво ва сув ресурслари ифлосланишини жиддий назорат остига олишни топширди. Бунинг учун ҳудудларда автоматик ишлайдиган кузатув станциялари ўрнатилади.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ҳар бир шаҳар ва туманда ҳаво тозалигини кузатиб борувчи автоматик станциялар ўрнатилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида 6 апрель куни бўлиб ўтган табиатни муҳофаза қилишга бағишланган мажлисда маълум бўлди.
Шунингдек, туман раҳбарлари фаолиятининг экология соҳасидаги самарадорлиги ушбу кузатишлар натижасига қараб белгиланади.
"Ҳар бир туман ва шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланишини мониторинг қилиш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади. Шунга асосан, ҳудудларнинг ҳаво тозалиги рейтинги шакллантирилиб, мансабдор шахслар ишига баҳо бериб борилади", - дейилади хабарда.
Об-ҳавони кузатиш соҳасида автоматлашган метеорологик станцияларни кўпайтириш, гидрологик ўлчов ускуналарини автоматлаштириш, агрометеорологик хизмат бўйича мобиль иловани ишга тушириш чоралари белгиланди.
Мажлисда қайд этилишига кўра, келгуси йилларда Ўзбекистонда замонавий технологиялар ёрдамида чиқиндиларни қайта ишлаш йўлга қўйилади. Хусусан, Оҳангарондаги полигонда чиқиндидан 15 Мегаватт электр энергияси олиш лойиҳаси бошланган. Президент ушбу лойиҳани бошқа полигонларда ҳам йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудидаги ўрмон хўжалигида дарахт билан қопланган ҳудудлар атиги 8 фоиз эканини ҳисобга олган ҳолда, чўлларда 221 минг гектар, тоғ ҳудудида 15 минг гектар ўрмонлар барпо қилишга имконият борлиги қайд этилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўрмончилик соҳасини ривожлантиришга кўрсатма берилди.
Ундан ташқари, табиат масканларига сайёҳларни жалб қилиш, ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш учун питомниклар ташкил этиш вазифаси қўйилди. Бунинг эвазига экотуризмни, ов хўжаликларида овчилик туризмини ривожлантириш мумкинлиги айтиб ўтилди.
Мажлисда Шавкат Мирзиёев сув, ҳаво, ер ва ерости бойликларини муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, сув тозалаш иншооти стандартга жавоб бермайдиган корхоналарда оқова учун компенсация тўловини ошириш таклифи билдирилди. Ўзбекистонда бундай корхоналар сони 500 зиёд экани айтиб ўтилди.