ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Бир неча кун олдин Санкт-Петербургда теракт уюштириб, ҳарбий журналист Владлен Татарский ўлимига сабабчи бўлган Дарья Трепова Коррупцияга қарши кураш фонди* раҳбарлари чақириқларидан сўнг терактни амалга оширганини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
"Коррупцияга қарши кураш фонди*" раҳбарлари "Леонид Волков** ва Иван Ждановлар*** махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг, Россияда конституциявий тузумни ўзгартириш учун қўпорувчилик фаолиятини амалга ошириш зарурлигини бир неча бор таъкидладилар... Натижада 2 апрель куни Даря Трепова теракт содир этди”, — дейилади хабарда.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати террорчилик ҳужумини тайёрлашда бевосита иштирок этган иккинчи шахснинг исмини ҳам маълум қилди. Бу Украинанинг диверсион террорчи гуруҳи аъзоси, Украина фуқароси Юрий Денисов. У Треповага портловчи мосламани (бюст) тезкор етказиб бериш хизмати орқали юборган.
"Денисов Украина махсус хизматлари кўрсатмаси билан 2023 йилнинг февраль ойида Киевдан Латвия ҳудуди орқали Москва вилоятига келган ва у ерда Фоминнинг (қурбон) турмуш тарзи ва ташриф буюрган жойлари ҳақида маълумот тўплаган. Шу мақсадда у машина сотиб олган ва уй ижарага олган. Денисов терактдан сўнг Россияни Арманистон орқали тарк этган. Арманистондан кейин у Туркияга учиб кетган. Айни дамда уни халқаро қидирувга бериш тартиби бошланган”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Россия ФХХ томонидан Волков ва Ждановга нисбатан терроризм ва экстремизмга оммавий чақириқлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилиб, улар қидирувга берилган.
* Хорижий агент сифатида тан олинган ва Россияда тақиқланган ташкилот
** Хорижий агент вазифасини бажарувчи
*** Хорижий агент вазифасини бажарувчи
** Хорижий агент вазифасини бажарувчи
*** Хорижий агент вазифасини бажарувчи