Татарскийнинг ўлдирилишида Украина махсус хизматлари изи бор — Аксилтеррор қўмита

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишЦветы на месте взрыва на Университетской набережной в Петербурге
Цветы на месте взрыва на Университетской набережной в Петербурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия Миллий Аксилтеррор қўмитаси Санкт-Петербургда содир бўлган қотилликда Украина махсус хизматлари қўли борлигини аниқлади. Тергов қўмитаси эса жиноят ишини "Террорчилик" моддасига ўзгартирди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ҳарбий мухбир Владлен Татарскийнинг ўлдирилиши Украина махсус хизматлари томонидан Алексей Навалний тарафдорлари иштирокида режалаштирган, деб хабар қилди Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси.

“Санкт-Петербургда 2 апрель куни таниқли журналист Владлен Татарскийга қарши содир этилган террорчилик ҳаракати Украина махсус хизматлари томонидан ФБК* (Коррупцияга қарши кураш) фонди агентларини жалб қилган ҳолда режалаштирилган. Ушбу фонд Навальний томонидан ташкил қилинган. Ҳибсга олинган Дарья Трепова унинг фаол тарафдори бўлган”, —дейилади хабарда.

Кеча кечқурун Санкт-Петербургдаги “Стрит-бар”да донбасслик таниқли ҳарбий журналист ва ёзувчи Владлен Татарский (ҳақиқий исми Максим Фомин) билан учрашув вақтида теракт уюштириилди. Портлаш оқибатида журналист вафот этди, 32 киши жароҳатланди.
Қотилликда гумон қилинган 26 ёшли Дарья Трепова қўлга олинди. Трепова тадбирга портловчи моддалар солинган ҳайкалчани олиб келганини тасдиқлади, бироқ уни ким берганини айтмади.
Ушбу ҳолат юзасидан дастлаб “Жамоатчиликка хавфли усулда одам ўлдириш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди, кейинроқ Тергов қўмитаси уни "Террорчилик" моддасига ўзгартирди.
* Россияда тақиқланган, хорижий агент сифатида тан олинган экстремистик ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0