https://sputniknews.uz/20230413/sankt-peterburgda-terakt-uyushtirgan-trepova-uni-kim-yonaltirganini-aytdi-33880281.html
Санкт-Петербургда теракт уюштирган Трепова уни ким йўналтирганини айтди
Санкт-Петербургда теракт уюштирган Трепова уни ким йўналтирганини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Треповага Россияда таъқиқланган Коррупцияга қарши кураш фонди ва украиналик диверсант ёрдам бергани маълум бўлди. 13.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-13T13:44+0500
2023-04-13T13:44+0500
2023-04-13T13:52+0500
россия
теракт
санкт-петербург
санкт-петербургдаги теракт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33880714_0:0:2048:1153_1920x0_80_0_0_ab6f7cbf9d4f3258e727b7c31fa5dab6.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Бир неча кун олдин Санкт-Петербургда теракт уюштириб, ҳарбий журналист Владлен Татарский ўлимига сабабчи бўлган Дарья Трепова Коррупцияга қарши кураш фонди* раҳбарлари чақириқларидан сўнг терактни амалга оширганини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан. Россия Федерал хавфсизлик хизмати террорчилик ҳужумини тайёрлашда бевосита иштирок этган иккинчи шахснинг исмини ҳам маълум қилди. Бу Украинанинг диверсион террорчи гуруҳи аъзоси, Украина фуқароси Юрий Денисов. У Треповага портловчи мосламани (бюст) тезкор етказиб бериш хизмати орқали юборган. "Денисов Украина махсус хизматлари кўрсатмаси билан 2023 йилнинг февраль ойида Киевдан Латвия ҳудуди орқали Москва вилоятига келган ва у ерда Фоминнинг (қурбон) турмуш тарзи ва ташриф буюрган жойлари ҳақида маълумот тўплаган. Шу мақсадда у машина сотиб олган ва уй ижарага олган. Денисов терактдан сўнг Россияни Арманистон орқали тарк этган. Арманистондан кейин у Туркияга учиб кетган. Айни дамда уни халқаро қидирувга бериш тартиби бошланган”, — дейилади хабарда.Шунингдек, Россия ФХХ томонидан Волков ва Ждановга нисбатан терроризм ва экстремизмга оммавий чақириқлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилиб, улар қидирувга берилган.* Хорижий агент сифатида тан олинган ва Россияда тақиқланган ташкилот** Хорижий агент вазифасини бажарувчи*** Хорижий агент вазифасини бажарувчи
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33880714_0:0:2048:1537_1920x0_80_0_0_e4ab41231f054949c718434a319ccaba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, теракт, санкт-петербург, санкт-петербургдаги теракт
россия, теракт, санкт-петербург, санкт-петербургдаги теракт
Санкт-Петербургда теракт уюштирган Трепова уни ким йўналтирганини айтди
13:44 13.04.2023 (янгиланди: 13:52 13.04.2023) Треповага Россияда таъқиқланган Коррупцияга қарши кураш фонди ва украиналик диверсант ёрдам бергани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Бир неча кун олдин Санкт-Петербургда теракт уюштириб, ҳарбий журналист
Владлен Татарский ўлимига сабабчи бўлган Дарья Трепова Коррупцияга қарши кураш фонди* раҳбарлари чақириқларидан сўнг терактни амалга оширганини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
"Коррупцияга қарши кураш фонди*" раҳбарлари "Леонид Волков** ва Иван Ждановлар*** махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг, Россияда конституциявий тузумни ўзгартириш учун қўпорувчилик фаолиятини амалга ошириш зарурлигини бир неча бор таъкидладилар... Натижада 2 апрель куни Даря Трепова теракт содир этди”, — дейилади хабарда.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати террорчилик ҳужумини тайёрлашда бевосита иштирок этган иккинчи шахснинг исмини ҳам маълум қилди. Бу Украинанинг диверсион террорчи гуруҳи аъзоси, Украина фуқароси Юрий Денисов. У Треповага портловчи мосламани (бюст) тезкор етказиб бериш хизмати орқали юборган.
"Денисов Украина махсус хизматлари кўрсатмаси билан 2023 йилнинг февраль ойида Киевдан Латвия ҳудуди орқали Москва вилоятига келган ва у ерда Фоминнинг (қурбон) турмуш тарзи ва ташриф буюрган жойлари ҳақида маълумот тўплаган. Шу мақсадда у машина сотиб олган ва уй ижарага олган. Денисов терактдан сўнг Россияни Арманистон орқали тарк этган. Арманистондан кейин у Туркияга учиб кетган. Айни дамда уни халқаро қидирувга бериш тартиби бошланган”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Россия ФХХ томонидан Волков ва Ждановга нисбатан терроризм ва экстремизмга оммавий чақириқлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилиб, улар қидирувга берилган.
* Хорижий агент сифатида тан олинган ва Россияда тақиқланган ташкилот
** Хорижий агент вазифасини бажарувчи
*** Хорижий агент вазифасини бажарувчи