Бахтиёр Саидов ва Цинь Ган Хитой компаниясидан сотиб олинган автобусларни бориб кўрди

Саидов Хитой ташқи ишлар вазири билан Хитойнинг “Yutong” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги автобусларни бориб кўрди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов хитойлик ҳамкасби Цинь Ган билан биргаликда Хитойнинг “Yutong” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги автобусларни бориб кўрди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Саидов вместе с министром Цинь Ганом осмотрели новые автобусы, произведенные китайской компанией "Yutong Global"
“Яқинда мазкур компаниянинг юзлаб автобусларини Ўзбекистонда жамоат транспорти фаолиятини яхшилаш мақсадида харид қилган эдик”, - деб ёзади Саидов.
Саидов вместе с министром Цинь Ганом осмотрели новые автобусы, произведенные китайской компанией "Yutong Global"
Эслатиб ўтамиз, 8 апрель куни Ўзбекистонга Хитой давлатидан янги электробус ва автобуслар олиб келинган эди.
Саидов вместе с министром Цинь Ганом осмотрели новые автобусы, произведенные китайской компанией "Yutong Global"
Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган Афғонистонга қўшни мамлакатлар ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг навбатдаги учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонда бўлиб турибди.