Хитой ТИВ раҳбари Самарқанддаги Афғонистонга бағишланган учрашувда иштирок этади

© AP Photo / Mark SchiefelbeinМинистр иностранных дел Китая Цинь Ган. Архивное фото.
Министр иностранных дел Китая Цинь Ган. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2023
Oбуна бўлиш
13 апрель куни Самарқанд шаҳрида Aфғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Цинь Ган 12-13 апрель кунлари Самарқандга ташриф буюради ва Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь маълум қилди.
“Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидовнинг таклифига биноан Хитой ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Цинь Ган 12-13 апрель кунлари Ўзбекистонда бўлади ва Aфғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган тўртинчи учрашувида иштирок этади”, — деди Ван Вэньбинь.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни Самарқанд шаҳрида Россия, Хитой, Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон иштирокида Aфғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0