Флаги стран участников заседание министров иностранных дел содружества независимых государств в Самарканде 14 апреля 2023года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Самарқанд — 2023
2023 йил 14 апрель куни Самарқанд шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унинг арафасида, 13 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишади.

Самарқандда Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ТИВ раҳбарлари учрашади

© Sputnik / Зафар ХалиловЗаседание Совета министров иностранных дел (СМИД) государств-членов ШОС в Ташкенте
Заседание Совета министров иностранных дел (СМИД) государств-членов ШОС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Oбуна бўлиш
Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирларининг олтинчи учрашуви бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Самарқанд шаҳрида 14 апрель куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ТИВК) йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон делегациялари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси иштирок этиши кутилмоқда.
Унда халқаро кун тартиби ва МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш, қўшма дастурлар ижроси ҳамда МДҲ давлат раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиши учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси кўзда тутилган.
Шу куни Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирларининг олтинчи учрашуви бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, 13 апрель куни бу ерда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Ўзбекистон, Эрон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги мавжуд вазиятни кўриб чиқадилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова вазир Сергей Лавров Самарқанддаги йиғилишларда иштирок этишини тасдиқлаган эди.

Мавзуга оид:

Самарқандда Афғонистон масаласи муҳокама қилинади
Тожикистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади
Янгиликлар лентаси
0