https://sputniknews.uz/20230330/samarqand-33378281.html
Самарқандда Афғонистон масаласи муҳокама қилинади
Самарқандда Афғонистон масаласи муҳокама қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд шаҳрида 13 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари иштирокида Афғонистон бўйича учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди.
2023-03-30T20:17+0500
2023-03-30T20:17+0500
2023-04-05T19:46+0500
сиёсат
самарқанд
мдҳ ташқи ишлар вазирлари кенгаши
афғонистон
сергей лебедев
самарқанд — 2023
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1b/33255679_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_bdc7f88ffab224fa0e204fc2a0d78eff.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Самарқанд шаҳрида 13 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари иштирокида Афғонистон бўйича учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди.14 апрель куни Самарқандда МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унинг арафасида Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишади.“Унда Афғонистонга чегарадош давлатлар вакиллари, менинг билишимча, Хитой Халқ Республикаси ва Покистон ташқи ишлар вазирлари сингари муҳим вазирлар ҳам қатнашади”, - деди Лебедев.Лебедев бўлажак МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашига тўхталиб, аксарият Ҳамдўстлик мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Самарқанддаги тадбирда қатнашишларини тасдиқлаганини қайд этди.Унинг аниқлик киритишича, йиғилиш кун тартибидан анъанавий тарзда 2022 йилда МДҲ мамлакатлари ТИВлараро маслаҳатлашувлари якунлари ҳамда ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича ҳаракатлар дастурини амалга оширишга доир масалалар ўрин олган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1b/33255679_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_147409524e509c744f57aa92bc8a03a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд афғонистон учрашув мдҳ ташқи ишлар вазирлари кенгаши
самарқанд афғонистон учрашув мдҳ ташқи ишлар вазирлари кенгаши
Самарқандда Афғонистон масаласи муҳокама қилинади
20:17 30.03.2023 (янгиланди: 19:46 05.04.2023) МДҲ бош котиби Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Россия вазирлари учрашуви бўлиб ўтишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Самарқанд шаҳрида 13 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари иштирокида Афғонистон бўйича учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев
маълум қилди. 14 апрель куни Самарқандда МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унинг арафасида Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишади.
“Унда Афғонистонга чегарадош давлатлар вакиллари, менинг билишимча, Хитой Халқ Республикаси ва Покистон ташқи ишлар вазирлари сингари муҳим вазирлар ҳам қатнашади”, - деди Лебедев.
Лебедев бўлажак МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашига тўхталиб, аксарият Ҳамдўстлик мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Самарқанддаги тадбирда қатнашишларини тасдиқлаганини қайд этди.
“Ўзбекистон томони ҳам йиғилишни ўтказишга тайёрлигини маълум қилди”, - деди МДҲ бош котиби.
Унинг аниқлик киритишича, йиғилиш кун тартибидан анъанавий тарзда 2022 йилда МДҲ мамлакатлари ТИВлараро маслаҳатлашувлари якунлари ҳамда ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича ҳаракатлар дастурини амалга оширишга доир масалалар ўрин олган.