Самарқанд — 2023

Афғонистондаги беқарорлик учун АҚШ жавобгар – Эрон ТИВ

Афғонистон муаммоларини ҳал қилиш учун Ғарб, АҚШнинг аралашуви эмас, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш муҳим - Эрон.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. АҚШнинг Афғонистондаги сиёсати терроризмнинг ривожланишига ва мамлакатда хавфсизликнинг йўқлигига олиб келди. Бу ҳақда РИА Новости Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийнга таяниб ёзмоқда.

“Эрон терроризм ва экстремизмнинг узлуксиз ривожланишига ва Афғонистонда хавфсизликни йўққа чиқараётган АҚШнинг нотўғри сиёсатидан хавотирда... Бугун Афғонистон минтақа учун муҳим бўлган бу давлатни йигирма йил давомида қашшоқлик ва беқарорлик сари етаклаб келган Ғарб, АҚШ ва актёрларнинг аралашувидан кўра, минтақавий даражада ҳамкорлик ва муаммоларни ҳал қилишга муҳтож”, - деди Абдуллоҳийн.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда “Россия-Хитой-Покистон-Эрон” тўрт томонлама учрашуви бўлиб ўтди.
Шунингдек, Самарқандда 13 апрель куни Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақи ҳам Самарқандга келган, лекин у фақат ТИВ раҳбарлари билан алоҳида учрашувларда иштирок этиши режалаштирилган.
Тадбирда қўшни давлатлар афғон муаммоси бўйича ўз позицияларини солиштириши, Афғонистонда гуманитар вазиятни яхшилаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини рағбатлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, террорчилик ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Кун тартибига, шунингдек, Афғонистонда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва мамлакатнинг барча этник ва сиёсий кучлари манфаатларини акс эттирувчи инклюзив ҳукумат яратиш орқали умумафғон ички ярашув жараёнини давом эттириш масалалари ҳам киритилган.
Бу Афғонистон бўйича вазирларнинг тўртинчи учрашувидир. Ушбу форматдаги биринчи учрашуви 2021 йил сентябрь ойида видеоконференция форматида, иккинчиси – 2021 йил октябрь ойида Теҳронда, учинчиси – 2022 йилнинг март ойида Хитойнинг Тунси шаҳрида бўлиб ўтган эди.