Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонунни имзолади

Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман, деб ёзади Саида Мирзиёева.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
“Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди. Мен барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа — барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақираман. Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!”,- деб ёзган Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун маъқулланганди.
Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо қандай кучайтирилмоқда?