https://sputniknews.uz/20230411/mirziyoev-33786659.html
Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонунни имзолади
Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонунни имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман, деб ёзади Мирзиёева.
2023-04-11T16:33+0500
2023-04-11T16:33+0500
2023-04-11T16:45+0500
жамият
шавкат мирзиёев
саида мирзиёева
хотин-қизлар
қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1c/24858760_0:188:3072:1916_1920x0_80_0_0_61cf6c63f621e572dc36d5187d2369f8.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида хабар берди.Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун маъқулланганди.
https://sputniknews.uz/20230406/ayollar-va-bolalar-zoravonlik-jazo-33632263.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1c/24858760_97:0:2828:2048_1920x0_80_0_0_2ea8c969d40af27a40670a51429417f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев хотин-қизлар қонун
шавкат мирзиёев хотин-қизлар қонун
Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонунни имзолади
16:33 11.04.2023 (янгиланди: 16:45 11.04.2023) Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман, деб ёзади Саида Мирзиёева.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида
хабар берди. “Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди. Мен барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа — барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақираман. Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!”,- деб ёзган Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган
қонун маъқулланганди.