https://sputniknews.uz/20230406/ayollar-va-bolalarni-zoravonlikdan-himoya-qilish-33620866.html
Сенаторлар аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллашди
Сенаторлар аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллашди
Sputnik Ўзбекистон
Хотин-қизларга нисбатан шаҳвоний мазмундаги ҳаракатлар содир этганлик, таъқиб этганлик ҳамда ота-она ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
2023-04-06T14:18+0500
2023-04-06T14:18+0500
2023-04-06T14:18+0500
жамият
ўзбекистон олий мажлиси сенати
хотин-қизлар
аёллар
болалар
зўравонлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/06/33621181_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_4c5c6e8854eb4cd3d1283e83f7f84a21.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун маъқулланди.Эндиликда жинсий зўравонлик, шу жумладан, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тариқасидаги инсонпарварлик актлари тадбиқ этилмайди. Аксинча бундай жиноятлар учун жазо чоралари янада оғирлаштирилмоқда.Хотин-қизларга нисбатан шаҳвоний мазмундаги ҳаракатлар содир этганлик, таъқиб этганлик ҳамда ота-она ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.Амалдаги қонунчиликка кўра номусга тегиш ҳамда жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш каби жиноятларни квалификация қилишда жабрланувчининг ёши айбдорга аён бўлиши асосий мезонлардан бири. Энди бу қоида бекор қилинмоқда, яъни айбдорнинг жабрланувчи ёшини билмаслиги уни жавобгарликдан озод қилмайди.Шу билан бирга, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонликни содир этган шахсларнинг болаларга таълим, тарбия бериш, шунингдек болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланишини тақиқлаш ҳамда бу турдаги жиноятларни содир этган шахсларнинг рўйхатини юритиш кўзда тутилмоқда.Қонун президент томонидан имзолангандан сўнг қонуний кучга киради.Сенат оилавий зўравонлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонунни маъқуллади
https://sputniknews.uz/20230111/xotin-qizlar-va-bolalarga-31398211.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/06/33621181_179:159:984:763_1920x0_80_0_0_0934cf0271fec57235879e8c68a70ea9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сенат аёллар болалар зўравонлик жавобгарлик қонун хотин-қизлар вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлар жазо
сенат аёллар болалар зўравонлик жавобгарлик қонун хотин-қизлар вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлар жазо
Сенаторлар аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллашди
Хотин-қизларга нисбатан шаҳвоний мазмундаги ҳаракатлар содир этганлик, таъқиб этганлик учун жазоланиш мумкин
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун
маъқулланди. Эндиликда жинсий зўравонлик, шу жумладан, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тариқасидаги инсонпарварлик актлари тадбиқ этилмайди. Аксинча бундай жиноятлар учун жазо чоралари янада оғирлаштирилмоқда.
Хотин-қизларга нисбатан шаҳвоний мазмундаги ҳаракатлар содир этганлик, таъқиб этганлик ҳамда ота-она ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Амалдаги қонунчиликка кўра номусга тегиш ҳамда жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш каби жиноятларни квалификация қилишда жабрланувчининг ёши айбдорга аён бўлиши асосий мезонлардан бири. Энди бу қоида бекор қилинмоқда, яъни айбдорнинг жабрланувчи ёшини билмаслиги уни жавобгарликдан озод қилмайди.
Шу билан бирга, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонликни содир этган шахсларнинг болаларга таълим, тарбия бериш, шунингдек болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланишини тақиқлаш ҳамда бу турдаги жиноятларни содир этган шахсларнинг рўйхатини юритиш кўзда тутилмоқда.
Қонун президент томонидан имзолангандан сўнг қонуний кучга киради.