Хотин-қизлар ва болаларга қарши содир этилган жиноятлар учун жазо кескин кучайтирилмоқда

CC0 / pixabay / Marcello MigliosiДевушка сидит закрыв лицо. Иллюстративное фото
Девушка сидит закрыв лицо. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2023
Oбуна бўлиш
Жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш, унинг қадди-қоматини шаҳвоний тасвирлаш, уят сўзлар билан чақириш учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда. Адлия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
18 ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш, унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, фоҳишаликка жалб қилиш, вояга етмаган шахс тавсифланган порнографик маҳсулотни тайёрлаш учун жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинмоқда.
Хусусан, уларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди.
Жавобгарликни қандай кучайтириш таклиф қилинмоқда:
аёлни ҳомиласини сунъий туширишга мажбурлаш учун 30 млн сўмдан 60 млн сўмгача жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари (амалда 15 сўмгача жарима, 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари);
номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш учун модданинг 1-қисми 5 йилдан 8 йилгача, 2-қисми 8 йилдан 10 йилгача қамоқ (амалда 1-қисми 3 йилдан 7 йилгача, 2-қисми 7 йилдан 10 йилгача қамоқ);
шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш учун 300 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш (амалда 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари);
16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (амалда 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш);
16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (амалда 460 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилдан 2 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш).
Шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилганлик (интим ҳаёт дахлсизлигини бузиш) учун жиноий жавобгарлик (базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача - 120 млн сўмдан 180 млн сўмгача жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари) белгиланмоқда.
Жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш, унинг қадди-қоматини шаҳвоний мазмунда тасвирлаш, шу мазмундаги сўзлар билан чақириш, изоҳлаш, қиёслаш, шаҳвоний майлни кўрсатувчи ҳаракатлар қилиш учун маъмурий жавобгарлик (БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача - 600 минг сўмдан 1,2 млн сўмгача жарима) белгиланмоқда.
Вояга етмаган, меҳнатга лаёқатсиз шахслар ва ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаганлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий жалб қилинади.
Қонун билан шахснинг ҳаёти ва соғлиғи, эркинлиги, шаъни ва қадр қимматига, Ўзбекистонга, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар учун илгари ҳукм қилинган шахслар вояга етмаганларга хизмат кўрсатиладиган таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида ишлаши тақиқланмоқда.
Муҳокама жараёни 26 январга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0