ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Фарғонада россиялик мутахассислар иштирокида таълим марафони ўтказилди. Бу ҳақида Шимолий (Арктика) Федерал университети вакили Полина Голомидова Sputnik мухбирига маълум қилди.
Россиянинг Ломоносов номидаги Шимолий (Арктика) Федерал университети томонидан "САФУда келажак касблари ва рақамли технологиялар" мавзусидаги ҳамкорлик таълим марафони ўтказилди.
Образовательный марафон САФУ
© САФУ
Тадбирда иштирокчилар нейротехнологиялар, мобиль дастурлар, landing page, робототехника, веб дастурлар, тақдимотларни эффектив созлаш сирлари каби бир қанча амалий билимларни ўзлаштиришди.
Образовательный марафон САФУ
© САФУ
Марафоннинг биринчи кунида Фарғона вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 50 дан ортиқ ўқувчилари мобиль иловалар ишлаб чиқиш ва landing page яратиш бўйича маҳорат дарсларида иштирок этди.
Образовательный марафон САФУ
© САФУ
“Мактаб ўқувчилари замонавий мобиль қурилмаларни ишлаб чиқиш воситалари билан танишиб, ўзбек тилига ўгирадиган ўзларининг мобиль иловаларини ишлаб чиқишди”, дейди Полина Голомидова.
Шунингдек, саҳифали сайтларни тезкор яратиш учун замонавий воситалар билан танишиб, мустақил равишда биринчи саҳифаларини яратишди.
Мавзуга оид: