Фарғонада россиялик мутахассислар иштирокида таълим марафони ўтказилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишГлобус
Глобус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2023
Oбуна бўлиш
Марафоннинг биринчи кунида Фарғона вилоятининг 50 дан ортиқ умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Фарғонада россиялик мутахассислар иштирокида таълим марафони ўтказилди. Бу ҳақида Шимолий (Арктика) Федерал университети вакили Полина Голомидова Sputnik мухбирига маълум қилди.
Россиянинг Ломоносов номидаги Шимолий (Арктика) Федерал университети томонидан "САФУда келажак касблари ва рақамли технологиялар" мавзусидаги ҳамкорлик таълим марафони ўтказилди.
© САФУОбразовательный марафон САФУ
Образовательный марафон САФУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2023
Образовательный марафон САФУ
Тадбирда иштирокчилар нейротехнологиялар, мобиль дастурлар, landing page, робототехника, веб дастурлар, тақдимотларни эффектив созлаш сирлари каби бир қанча амалий билимларни ўзлаштиришди.
© САФУОбразовательный марафон САФУ
Образовательный марафон САФУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2023
Образовательный марафон САФУ
Марафоннинг биринчи кунида Фарғона вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 50 дан ортиқ ўқувчилари мобиль иловалар ишлаб чиқиш ва landing page яратиш бўйича маҳорат дарсларида иштирок этди.
© САФУОбразовательный марафон САФУ
Образовательный марафон САФУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2023
Образовательный марафон САФУ
“Мактаб ўқувчилари замонавий мобиль қурилмаларни ишлаб чиқиш воситалари билан танишиб, ўзбек тилига ўгирадиган ўзларининг мобиль иловаларини ишлаб чиқишди”, дейди Полина Голомидова.
Шунингдек, саҳифали сайтларни тезкор яратиш учун замонавий воситалар билан танишиб, мустақил равишда биринчи саҳифаларини яратишди.
Мавзуга оид:
Фарғона ва Архангельск таълим соҳасида ҳамкорликнинг янги босқичига ўтмоқда.
Фарғона ва Архангельск илмий ва таълим соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди
Янгиликлар лентаси
0