Фарғона ва Архангельск илмий ва таълим соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди

© Пресс-служба САФУСАФУ и Ферганский областной национальный центр обучения педагогов новым методикам подписали меморандум о взаимопонимании.
САФУ и Ферганский областной национальный центр обучения педагогов новым методикам подписали меморандум о взаимопонимании. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Oбуна бўлиш
ШАФУ ва Фарғона вилояти ўқитувчиларни янги методлар бўйича ўқитиш миллий маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Шимолий (Арктика) федерал университети (ШАФУ) ва Фарғона вилояти ўқитувчиларни янги методлар бўйича ўқитиш миллий маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда ШАФУ вакили Полина Голомидова Sputnik мухбирига маълум қилди.
Ўзаро англашув меморандумини Архангельскда ШАФУ университети ректори Елена Кудряшова ва Фарғона вилояти ўқитувчиларни янги методлар бўйича ўқитиш миллий маркази директори Феруза Соҳибова имзолади.
Имзоланган келишувларга мувофиқ, ҳамкорлар ШАФУ таълим дастурлари доирасида педагогика, психология, ижтимоий иш, махсус (дефектологик) таълим каби йўналишлар бўйича Ўзбекистонда миллий кадрлар тайёрлайди.
Ҳамкорликда қуйидагича тадбирлар ташкил этилади:
- Фарғона вилояти Ўқитувчиларни янги методика бўйича ўқитиш миллий маркази ходимлари учун амалиёт;
- Фарғона вилояти ўқитувчилари учун маҳорат дарслари ва семинарлар;
- касбий фаолият мактаб ўқувчилари учун йўл-йўриқ платформалари.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Архангельск шаҳрида жойлашган М.В.Ломоносов номидаги Шимолий (Арктика) федерал университети делегацияси Фарғона вилоятидаги таълим муассасалари билан илмий ва таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида вилоятга ташриф буюрган эди.
Янгиликлар лентаси
0