Ўзбекистонга россиялик сайёҳлар оқими 2 баравар кўпайиши кутилмоқда

2022 йил охирида россияликларнинг Ўзбекистонга сайёҳлик оқими 567 минг кишини ташкил қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. 2023 йилда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими тахминан 1 миллион кишини ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан (567 минг киши) деярли икки баравар кўп бўлади.
Бу ҳақда жума куни Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консули Бархон Алиқулов журналистларга маълум қилди.
"Бу йил биз Россия Федерациясидан миллионга яқин сайёҳ келишини кутмоқдамиз. Ўйлайманки, бунинг учун бизда барча имкониятлар мавжуд", — деди у.
Алиқуловнинг аниқлик киритишича, 2022 йил охирида россияликларнинг Ўзбекистонга сайёҳлик оқими 567 минг кишини ташкил қилган. Ўзбекистонда меъморий-маданий туризмдан ташқари, бошқа соҳалар: экотуризм, спорт ва ишбилармонлик туризми ҳам фаол ривожланмоқда. Бундан ташқари, 24-26 апрель кунлари республика ҳудудида “Иннопром” халқаро саноат кўргазмасининг ўтказилиши ишбилармонлик туризмининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
"Ҳозир гастро-туризм ривожланмоқда - бу алоҳида масала. Ўзбекистонда бўлганингизда қандайдир объектга боришдан бош тортишингиз мумкин, лекин ўзбек таомидан воз кечишнинг иложи йўқ. Бу хорижлик меҳмонларимизнинг фикри”, - деб қўшимча қилди у.