https://sputniknews.uz/20230407/ozbekistonga-rossiyalik-sayyohlar-33679534.html
Ўзбекистонга россиялик сайёҳлар оқими 2 баравар кўпайиши кутилмоқда
Ўзбекистонга россиялик сайёҳлар оқими 2 баравар кўпайиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
2023 йилда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими тахминан 1 миллион кишини ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан (567 минг киши) деярли икки баравар кўп бўлади.
2023-04-07T19:15+0500
2023-04-07T19:15+0500
2023-04-07T19:15+0500
туристлар
ўзбекистон
туризм
ўзбекистон - россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/17/27380934_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_9b2e17e3ccda07d96ee0d0fbf7ecafcd.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. 2023 йилда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими тахминан 1 миллион кишини ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан (567 минг киши) деярли икки баравар кўп бўлади.Бу ҳақда жума куни Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консули Бархон Алиқулов журналистларга маълум қилди.Алиқуловнинг аниқлик киритишича, 2022 йил охирида россияликларнинг Ўзбекистонга сайёҳлик оқими 567 минг кишини ташкил қилган. Ўзбекистонда меъморий-маданий туризмдан ташқари, бошқа соҳалар: экотуризм, спорт ва ишбилармонлик туризми ҳам фаол ривожланмоқда. Бундан ташқари, 24-26 апрель кунлари республика ҳудудида “Иннопром” халқаро саноат кўргазмасининг ўтказилиши ишбилармонлик туризмининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади."Ҳозир гастро-туризм ривожланмоқда - бу алоҳида масала. Ўзбекистонда бўлганингизда қандайдир объектга боришдан бош тортишингиз мумкин, лекин ўзбек таомидан воз кечишнинг иложи йўқ. Бу хорижлик меҳмонларимизнинг фикри”, - деб қўшимча қилди у.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/17/27380934_302:0:3033:2048_1920x0_80_0_0_6c75e3c7d5793856d18d17beade58a55.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россиялик туристлар оқими кўпайиши
ўзбекистон россиялик туристлар оқими кўпайиши
Ўзбекистонга россиялик сайёҳлар оқими 2 баравар кўпайиши кутилмоқда
2022 йил охирида россияликларнинг Ўзбекистонга сайёҳлик оқими 567 минг кишини ташкил қилган.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. 2023 йилда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими тахминан 1 миллион кишини ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан (567 минг киши) деярли икки баравар кўп бўлади.
Бу ҳақда жума куни Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консули Бархон Алиқулов журналистларга маълум қилди.
"Бу йил биз Россия Федерациясидан миллионга яқин сайёҳ келишини кутмоқдамиз. Ўйлайманки, бунинг учун бизда барча имкониятлар мавжуд", — деди у.
Алиқуловнинг аниқлик киритишича, 2022 йил охирида россияликларнинг Ўзбекистонга сайёҳлик оқими 567 минг кишини ташкил қилган. Ўзбекистонда меъморий-маданий туризмдан ташқари, бошқа соҳалар: экотуризм, спорт ва ишбилармонлик туризми ҳам фаол ривожланмоқда. Бундан ташқари, 24-26 апрель кунлари республика ҳудудида “Иннопром” халқаро саноат кўргазмасининг ўтказилиши ишбилармонлик туризмининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
"Ҳозир гастро-туризм ривожланмоқда - бу алоҳида масала. Ўзбекистонда бўлганингизда қандайдир объектга боришдан бош тортишингиз мумкин, лекин ўзбек таомидан воз кечишнинг иложи йўқ. Бу хорижлик меҳмонларимизнинг фикри”, - деб қўшимча қилди у.