Ўзбекистон газни қайта ишлаш жараёнларига Россия холдингини жалб қилди

“Ўзбекнефтгаз” ва “ПЕТОН” холдинги табиий газни қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш имкониятларини ўрганди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” Россиянинг “Петон” инжиниринг холдингини газни қайта ишлаш ва газ кимёси соҳасидаги технологияларни жорий этиш учун жалб қилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ПЕТОН” компанияси мутахассислари ҳамкорлигида Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Шўртан газ-кимё мажмуасидаги табиий газни қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш имкониятлари ўрганилди.
"Узбекнефтегаз" привлек холдинг из РФ для внедрения технологий в газохимии
Мазкур ҳудудларга ташрифлар мобайнида хорижий мутахассислар билан газни қайта ишлаш ва газ-кимё соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қайта ишлаш жараёнларини модернизациялаш, юқори самарали илмий ишланмаларни татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш сарф ҳаражатларини камайтириш ва технологик жараён циклларини қисқартиришни йўлга қўйишда қазиб олинаётган табиий газ таркибидаги компонентлардан самарали тозалаш технологияларини жорий этиш муҳим ҳисобланади.

"Шу боис “ПЕТОН” компанияси мутахассисларининг корхоналардаги табиий газ таркибидан компонентларни ажратиб олиш ва улардан юқори қўшилган қийматдаги товар маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича таклифлари тингланди", - дейилади хабарда.

Қуйидагилар бўйича ҳамкорликда ўрганишлар олиб бориш белгилаб олинди:
хомашё газларидан этан газини монетизация қилиш;
товар газ таркибидаги олтингугурт меркаптанини белгиланган меъёрларга тушириш;
нордон газларни тозалаш ва улардан техник олтингугурт маҳсулотини олиш унумдорлигини кўтариш;
суюлтирилган углеводородлар ажралиш ҳамда тозалаш жараёнининг самарадорлигини ошириш;
ишлаб чиқариш технологик қувватларини такомиллаштириш.
Маълумот учун, “ПЕТОН” компанияси Россиянинг йирик технологик муҳандислик холдингларидан бири ҳисобланади. У нефть ва газ соҳасида хомашёни монетизациялаш, лойиҳалаш, қурилма ва жиҳозларни ишлаб чиқариш, қурилиш, лойиҳани олиб бориш ва ЕРС хизматларини амалга оширади.
Компания ташкил этилганидан буён МДҲ давлатларида 170 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган.

Мавзуга оид:

“Ўзбекгеофизика” АЖ Россия компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Бухорода Россия давлат нефть ва газ миллий тадқиқот университетининг бўлими очилди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўндан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.