https://sputniknews.uz/20230216/ozbekgeofizika-aj-rossiya-kompaniyasi-bilan-hamkorlik-masalalarini-muhokama-qildi-32298220.html
“Ўзбекгеофизика” АЖ Россия компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
“Ўзбекгеофизика” АЖ Россия компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
“Промперфоратор” компанияси 21 йилдан буён нефть ва газ қудуқларида отиш-портлатиш тизимларини яратиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 16.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-16T12:25+0500
2023-02-16T12:25+0500
2023-04-05T18:43+0500
ўзбекистон - россия
ўзбекнефтгаз
ўзбекистон
ҳамкорлик
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/10/32297646_0:29:1280:749_1920x0_80_0_0_c51251fe8b198c38ecdf15248e702470.jpg
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. “Ўзбекгеофизика” АЖ ҳамда Россиянинг “Промперфоратор” компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департаменти, Конларни ишлатиш департаменти, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари мутахассислари, “Ўзбекгеофизика” АЖ қудуқларни синаш ва отиш ишларини олиб боришда қўлланиладиган ускуналарни ишлаб чиқариш бўйича кўп йиллик тажрибага эга бўлган Россиянинг “Промперфоратор” компанияси мутахассислари билан технологик-илмий учрашув ўтказилган.Шунингдек, учрашув якунида “Промперфоратор” компанияси томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Ўзбекгеофизика” АЖ мутахассислари синов ишларида қўлланиладиган махсус ускуналарни ишлаб чиқариш ҳамда синаш жараёнлари билан бевосита танишиш мақсадида компания заводларига таклиф қилинган.Маълумот учун, “Промперфоратор” компанияси 21 йилдан буён нефть ва газ қудуқларида отиш-портлатиш тизимларини яратиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ушбу компаниянинг Ўзбекистондаги кўп йиллик ҳамкори “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг геофизик-тадқиқот ва отиш-портлатиш бўйича пудратчиси “Ўзбекгеофизика” АЖ ҳисобланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/10/32297646_122:0:1159:778_1920x0_80_0_0_5addc630e0f735185c8bfee4049bf2cc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон - россия, ўзбекнефтгаз, ўзбекистон, ҳамкорлик, россия
ўзбекистон - россия, ўзбекнефтгаз, ўзбекистон, ҳамкорлик, россия
“Ўзбекгеофизика” АЖ Россия компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
12:25 16.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) “Промперфоратор” компанияси 21 йилдан буён нефть ва газ қудуқларида отиш-портлатиш тизимларини яратиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. “Ўзбекгеофизика” АЖ ҳамда Россиянинг “Промперфоратор” компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати
хабар берди. Таъкидланишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департаменти, Конларни ишлатиш департаменти, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари мутахассислари, “Ўзбекгеофизика” АЖ қудуқларни синаш ва отиш ишларини олиб боришда қўлланиладиган ускуналарни ишлаб чиқариш бўйича кўп йиллик тажрибага эга бўлган Россиянинг “Промперфоратор” компанияси мутахассислари билан технологик-илмий учрашув ўтказилган.
Учрашув давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2023 йилда нефть ва газ геология қидирув ишлари доирасида янги бурғиланадиган қудуқларнинг маҳсулдорлигини янада ошириш, янги синаш ишлари учун ишлатиладиган ускуналар ва уларни иш жараёнида қўллаш, геология қидирув ишларида режалаштирилган чора-тадбирларнинг самарасини ошириш каби масалаларда кўп томонлама ҳамкорликда ишлашга келишилган.
Шунингдек, учрашув якунида “Промперфоратор” компанияси томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Ўзбекгеофизика” АЖ мутахассислари синов ишларида қўлланиладиган махсус ускуналарни ишлаб чиқариш ҳамда синаш жараёнлари билан бевосита танишиш мақсадида компания заводларига таклиф қилинган.
Маълумот учун, “Промперфоратор” компанияси 21 йилдан буён нефть ва газ қудуқларида отиш-портлатиш тизимларини яратиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ушбу компаниянинг Ўзбекистондаги кўп йиллик ҳамкори “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг геофизик-тадқиқот ва отиш-портлатиш бўйича пудратчиси “Ўзбекгеофизика” АЖ ҳисобланади.