https://sputniknews.uz/20230405/ozbekiston-gaz-qayta-ishlash-rossiya-33523221.html
Ўзбекистон газни қайта ишлаш жараёнларига Россия холдингини жалб қилди
Ўзбекистон газни қайта ишлаш жараёнларига Россия холдингини жалб қилди
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекнефтгаз” ва “ПЕТОН” холдинги табиий газни қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш имкониятларини ўрганди.
2023-04-05T09:23+0500
2023-04-05T09:23+0500
2023-04-05T18:44+0500
иқтисод
ўзбекистон
газ
ўзбекнефтгаз
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33523460_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_a59d5f92de9d5a0226b9e7709643df34.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” Россиянинг “Петон” инжиниринг холдингини газни қайта ишлаш ва газ кимёси соҳасидаги технологияларни жорий этиш учун жалб қилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ПЕТОН” компанияси мутахассислари ҳамкорлигида Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Шўртан газ-кимё мажмуасидаги табиий газни қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш имкониятлари ўрганилди.Мазкур ҳудудларга ташрифлар мобайнида хорижий мутахассислар билан газни қайта ишлаш ва газ-кимё соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қайта ишлаш жараёнларини модернизациялаш, юқори самарали илмий ишланмаларни татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш сарф ҳаражатларини камайтириш ва технологик жараён циклларини қисқартиришни йўлга қўйишда қазиб олинаётган табиий газ таркибидаги компонентлардан самарали тозалаш технологияларини жорий этиш муҳим ҳисобланади.Қуйидагилар бўйича ҳамкорликда ўрганишлар олиб бориш белгилаб олинди:Маълумот учун, “ПЕТОН” компанияси Россиянинг йирик технологик муҳандислик холдингларидан бири ҳисобланади. У нефть ва газ соҳасида хомашёни монетизациялаш, лойиҳалаш, қурилма ва жиҳозларни ишлаб чиқариш, қурилиш, лойиҳани олиб бориш ва ЕРС хизматларини амалга оширади.Компания ташкил этилганидан буён МДҲ давлатларида 170 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган.Мавзуга оид:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33523460_122:0:1159:778_1920x0_80_0_0_f6699a795d63c1b00b2e7d01c7589c85.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия ўзбекнефтгаз петон
ўзбекистон россия ўзбекнефтгаз петон
Ўзбекистон газни қайта ишлаш жараёнларига Россия холдингини жалб қилди
09:23 05.04.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) “Ўзбекнефтгаз” ва “ПЕТОН” холдинги табиий газни қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш имкониятларини ўрганди.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” Россиянинг “Петон” инжиниринг холдингини газни қайта ишлаш ва газ кимёси соҳасидаги технологияларни жорий этиш учун жалб қилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ПЕТОН” компанияси мутахассислари ҳамкорлигида Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Шўртан газ-кимё мажмуасидаги табиий газни қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш имкониятлари ўрганилди.
Мазкур ҳудудларга ташрифлар мобайнида хорижий мутахассислар билан газни қайта ишлаш ва газ-кимё соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қайта ишлаш жараёнларини модернизациялаш, юқори самарали илмий ишланмаларни татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш сарф ҳаражатларини камайтириш ва технологик жараён циклларини қисқартиришни йўлга қўйишда қазиб олинаётган табиий газ таркибидаги компонентлардан самарали тозалаш технологияларини жорий этиш муҳим ҳисобланади.
"Шу боис “ПЕТОН” компанияси мутахассисларининг корхоналардаги табиий газ таркибидан компонентларни ажратиб олиш ва улардан юқори қўшилган қийматдаги товар маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича таклифлари тингланди", - дейилади хабарда.
Қуйидагилар бўйича ҳамкорликда ўрганишлар олиб бориш белгилаб олинди:
хомашё газларидан этан газини монетизация қилиш;
товар газ таркибидаги олтингугурт меркаптанини белгиланган меъёрларга тушириш;
нордон газларни тозалаш ва улардан техник олтингугурт маҳсулотини олиш унумдорлигини кўтариш;
суюлтирилган углеводородлар ажралиш ҳамда тозалаш жараёнининг самарадорлигини ошириш;
ишлаб чиқариш технологик қувватларини такомиллаштириш.
Маълумот учун, “ПЕТОН” компанияси Россиянинг йирик технологик муҳандислик холдингларидан бири ҳисобланади. У нефть ва газ соҳасида хомашёни монетизациялаш, лойиҳалаш, қурилма ва жиҳозларни ишлаб чиқариш, қурилиш, лойиҳани олиб бориш ва ЕРС хизматларини амалга оширади.
Компания ташкил этилганидан буён МДҲ давлатларида 170 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган.