ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Россия ТИВ Финляндиянинг НАТОга қўшилишига жавоб қайтаради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко маълум қилди.
“Чораларнинг бир қисми аллақачон эълон қилинган. Ғарбий ва шимоли-ғарбий йўналишда ҳарбий салоҳиятимизни мустаҳкамлаймиз. Финляндия ҳудудида НАТОнинг бошқа аъзолари кучлари ва воситалари жойлаштирилган тақдирда Россиянинг ҳарбий хавфсизлигини ишончли таъминлаш учун қўшимча чораларни кўрамиз”, - деди Грушко РИА Новости билан суҳбатда.
3 апрель куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Финляндия 4 апрель куни альянсга қўшилишини маълум қилди. Мамлакат байроғи НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳида кўтарилади.