НАТО душмансиз яшолмайди – Россия ТИВ

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишЗдание Министерства иностранных дел РФ
Здание Министерства иностранных дел РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосарининг фикрича, НАТО душмансиз яшай олмайдиган ташкилот.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. НАТО душмансиз яшай олмайдиган ташкилот, бугунги кунда у янги объектлар излаб, тобора кўпроқ янги ҳудудларга, ҳатто Осиёга – Хитой чегаралари томон ҳаракатланмоқда. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко РИА Новости агентлиги билан суҳбатда шундай фикр билдирди.
“НАТО душмансиз яшай олмайдиган ташкилот. Энг муҳими, бу потенциал душман чегараларига яқинлашиб, душман образини яратишдир”, - дейди Грушко.
Дипломатнинг қайд этишича, ҳозир улар Осиёни альянс манфаатлари зонаси деб эълон қилишди ва ўзларининг мудофаа зонасини Хитой чегараларигача суриб қўйишди.
Аввалроқ РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия ва Хитой Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) ролини сақлаб қолишда ҳамжиҳат эканини, аммо Ғарбнинг Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари билан муносабатларини қуриш бўйича ўз режалари борлигини айтганди. У ҳозирда АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳамда НАТО бир неча ўн йиллар давомида АСЕАН ташаббуси атрофида ривожланиб келган, унинг атрофида хавфсизлик ва ҳамкорликнинг инклюзив, очиқ, тенг тузилмаси ривожланган Осиё-Тинч океани ҳудудини ҳарбийлаштириш орқали эгалламоқчилигини айтганди.
Президент РФ В. Путин принял участие во всероссийском совещании председателей судов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Россия миллатчиликка қарши, НАТО эса Россияга қарши жанг қилмоқда – Патрушев
Янгиликлар лентаси
0