Россия миллатчиликка қарши, НАТО эса Россияга қарши жанг қилмоқда – Патрушев
15:45 05.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023)
© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие во всероссийском совещании председателей судов
© Sputnik / Сергей Гунеев
/ Oбуна бўлиш
Россия Украина халқини неонацизмдан озод қилиб, нафақат миллатчи тузилмалар ва Украина Қуролли кучларига қарши курашмоқда. Aслида НAТО блоки ҳам бизга қарши жанг қилмоқда, дейди Патрушев.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. НAТО блоки аслида Россияга қарши жанг қилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев маълум қилди.
“Бугунги кунда Россия Украина халқини неонацизмдан озод қилиб, нафақат миллатчи тузилмалар ва Украина Қуролли кучларига қарши курашмоқда. Aслида НAТО блоки ҳам бизга қарши жанг қилмоқда, унинг аъзолари Киев режимини оғир қуроллар, ўқ-дорилар билан таъминламоқда”, деди Патрушев.
Унинг сўзларига кўра, НAТО аъзолари “оммавий қирғин қуролларини қўллаш билан шантаж қилиб, ҳарбий ҳаракатларни режалаштиришда иштирок этади”.
“Ва булар шунчаки гап эмас. Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари узоқ вақтдан бери бутун дунё бўйлаб, жумладан, Россия чегаралари яқинида жойлашган лабораторияларда биологик қурол яратиш режаларини амалга ошириб келмоқда. Шунинг учун Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш халқимиз ва озод қилинган ҳудудларда халқимиз хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиш, шунингдек, Россия Федерацияси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишнинг зарур шартидир”, деди Патрушев.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.