Россия Финляндиянинг НАТОга қўшилишига жавоб қайтаришга ваъда берди

© Sputnik / Maksim Blinov / Медиабанкка ўтишЗдание Министерства иностранных дел РФ
Здание Министерства иностранных дел РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари мамлакат Финляндиянинг НАТОга қўшилишига жавобан чора кўришини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Россия ТИВ Финляндиянинг НАТОга қўшилишига жавоб қайтаради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко маълум қилди.
“Чораларнинг бир қисми аллақачон эълон қилинган. Ғарбий ва шимоли-ғарбий йўналишда ҳарбий салоҳиятимизни мустаҳкамлаймиз. Финляндия ҳудудида НАТОнинг бошқа аъзолари кучлари ва воситалари жойлаштирилган тақдирда Россиянинг ҳарбий хавфсизлигини ишончли таъминлаш учун қўшимча чораларни кўрамиз”, - деди Грушко РИА Новости билан суҳбатда.
3 апрель куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Финляндия 4 апрель куни альянсга қўшилишини маълум қилди. Мамлакат байроғи НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳида кўтарилади.
НАТО душмансиз яшолмайди – Россия ТИВ
Янгиликлар лентаси
0