ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Осиё минтақаси гегемонлик ва қўрқитишга қатъий қарши туриши ва ҳеч бир давлатнинг Осиё халқини яхшироқ ҳаёт кечириш ҳуқуқидан маҳрум этишига йўл қўймаслиги керак. Бу ҳақда Хитой етакчиси Си Цзиньпин Пекинда Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун билан учрашув чоғида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Гегемонлик ва қўрқитишга қатъий қаршилик кўрсатиш, ҳеч қайси давлатга Осиё халқини яхшироқ ва бахтли ҳаёт кечириш ҳуқуқидан маҳрум қилишига йўл қўймаслик зарур”, - деди Хитой раҳбари.
Си Цзиньпин таъкидлаганидек, дунёда рўй бераётган катта ўзгаришлар фонида Осиё минтақасида эришилган ижобий ривожланиш тенденциясини алоҳида қадрлаш ва сақлаб қолиш, минтақавий тинчлик дивидендлари, иқтисодий глобаллашув ва минтақавий иқтисодий интеграцияга тўғри йўналишни биргаликда ҳимоя қилиш керак.