ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Тошкентда "Silk Avia" авиакомпаниясининг иккинчи самолёти кутиб олинди ва ушбу лайнерда болалар учун саёҳат ташкил этилди, дея хабар берди "Uzbekistan Airports".
"Silk Avia" авиакомпанияси
© Uzbekistan Airports
Бу “Bangkok Airways” авиакомпаниясидан сотиб олинган учта ATR 72-600 самолётларининг иккинчиси. Борт Бангкокдан Тошкентга олтита бекат — Сингапур, Ҳиндистон, Ўмон, Миср, Кипр ва Озарбайжон орқали учиб келган.
"Silk Avia" авиакомпанияси
© Uzbekistan Airports
Тез орада яна бир ҳаво кемаси келиши, шунингдек, ливерия аризаси ва авиакомпания учун авиаоператор сертификатини олиш кутилмоқда.
"Silk Avia" авиакомпанияси
© Uzbekistan Airports
Расмий маросимдан ташқари, "Uzbekistan Airports" ўз ходимларининг фарзандлари учун очиқ эшиклар кунини ўтказишга қарор қилди.
"Бу маҳаллий авиацияда бундай турдаги биринчи ҳаво кемалари бўлиб, улар нафақат болалар, балки катталарда ҳам қизиқиш уйғотди. Яқин келажакда авиацияга қизиққан болалар учун яна бир нечта шундай саёҳатлар ўтказишни режалаштирмоқдамиз", — дейилади хабарда.
Маълумот учун, "Silk Avia" авиакомпаниясининг йўналишлар тармоғи энг оммабоп йўналишларни ўз ичига олади: Тошкентдан Самарқанд, Бухоро ва Урганч, шунингдек, Фарғона водийси шаҳарлари.
"Silk Avia" авиакомпанияси
© Uzbekistan Airports
Эслатиб ўтамиз, 21 март куни “Silk Avia” минтақавий миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган эди.