https://sputniknews.uz/20211125/ozbekistonda-arzon-chiptali-hududiy--aviakompaniya-tashkil-qilindi-21525176.html
Ўзбекистонда арзон чиптали ҳудудий авиакомпания ташкил қилинди
Ўзбекистонда арзон чиптали ҳудудий авиакомпания ташкил қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Янги авиакомпания Ўзбекистонда шаҳарлараро парвозларни йўлга қўяди ва унинг чипталари нархи темир йўл билетига тенг бўлади.
2021-11-25T18:58+0500
2021-11-25T18:58+0500
2021-11-26T09:45+0500
иқтисод
авиарейслар қатнови
авиапарвозлар
uzbekistan airways
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/523/89/5238950_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_6aabb26ea8e31cdf54b5aff3faac1fbc.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Ўзбекистон транспорт вазирлиги ташаббуси билан Uzbekistan Airports шўъба корхона – Silk Avia ҳудудий авиакомпаниясини ташкил қилмоқда. Компания ўз парвозларини келгуси йилда бошлайди, деб хабар қилмоқда АЖ матбуот хизмати.Ҳудудий авиакомпания ташкил қилиш Ўзбекистонда бизнес фаолликни қўллаб-қувватлаш, ички туризмни ривожлантириш учун шароит яратиш йўлида муҳим қадамдир. Янги компания ташкил этиш натижасида аҳолининг авиацион ҳаракатчанлиги ошади, фуқаро бошига тўғри келаётган парвозлар сони ошади.“Биз бозорда аҳолини арзон нархларда ички парвозлар билан таъминлайдиган авиакомпания ташкил қилишни мақсад қилган эдик. Яқин вақтгача Ўзбекистон шаҳарларини бир-бири билан боғлайдиган тўғридан-тўғри парвозлар йўқлиги катта муаммо бўлаётганди. Масалан, Самарқанддан Хоразмга бориш учун Тошкент орқали учишга тўғри келаётган эди.Бизнинг вазифамиз ички парвозларни нафақат пойтахтдан вилоятларга (point to hub) тамойили асосида ташкил қилиш, балким вилоятлар орасида ҳам (point to point) ташкил қилишдир.Янги авиакомпанияси ҳудудий аэропортларни ривожлантириш учун ҳам керак. Шу сабабли биринчи босқичда уни Uzbekistan Airports бошқарув компанияси ташкил қилмоқда. Келажакда авиакомпания хусусий секторга топширилади.Дубайда 14-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Dubai Airshow-2021 кўргазмаси доирасида Uzbekistan Airports ва HAS Aviation GT LLC компаниялари ҳудудий авиакомпаниянинг Стратегиясини ишлаб чиқиш ҳақида шартнома имзолашди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/523/89/5238950_109:0:1009:675_1920x0_80_0_0_71e6232ea1514b7ab432e62fdb766e48.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
silk air ўзбекистон ҳудудий авиакомпания
silk air ўзбекистон ҳудудий авиакомпания
Ўзбекистонда арзон чиптали ҳудудий авиакомпания ташкил қилинди
18:58 25.11.2021 (янгиланди: 09:45 26.11.2021) Янги авиакомпания Ўзбекистонда шаҳарлараро парвозларни йўлга қўяди ва унинг чипталари нархи темир йўл билетига тенг бўлади.
ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Ўзбекистон транспорт вазирлиги ташаббуси билан Uzbekistan Airports шўъба корхона – Silk Avia ҳудудий авиакомпаниясини ташкил қилмоқда. Компания ўз парвозларини келгуси йилда бошлайди, деб хабар қилмоқда АЖ матбуот хизмати.
Silk Avia авиакомпанияси ушбу йилнинг сентябрь ойида рўйхатдан ўтказилган. Айтиш жоизки, Silk Avia ўини миллий авиаташувчи Uzbekistan Airwaysнинг рақиби сифатида тақдим этмаяпти, у фақатгина ички парвозларни ташкил қилувчи ҳамкор сифатида иштирок этмоқда, - дейилган хабарда.
Ҳудудий авиакомпания ташкил қилиш Ўзбекистонда бизнес фаолликни қўллаб-қувватлаш, ички туризмни ривожлантириш учун шароит яратиш йўлида муҳим қадамдир. Янги компания ташкил этиш натижасида аҳолининг авиацион ҳаракатчанлиги ошади, фуқаро бошига тўғри келаётган парвозлар сони ошади.
“Биз бозорда аҳолини арзон нархларда ички парвозлар билан таъминлайдиган авиакомпания ташкил қилишни мақсад қилган эдик. Яқин вақтгача Ўзбекистон шаҳарларини бир-бири билан боғлайдиган тўғридан-тўғри парвозлар йўқлиги катта муаммо бўлаётганди. Масалан, Самарқанддан Хоразмга бориш учун Тошкент орқали учишга тўғри келаётган эди.
Бизнинг вазифамиз ички парвозларни нафақат пойтахтдан вилоятларга (point to hub) тамойили асосида ташкил қилиш, балким вилоятлар орасида ҳам (point to point) ташкил қилишдир.
Биз 70-га яқин йўловчи ташиш имконига эга бўлган самолётлар ёрдамида ҳудудларда 40га яқин йўналишларни ривожлантиришни режалаштирганмиз. Бунда чипталар нархи темирйўл билетига тенг бўлади. Бу ички туризмни ривожлантириш учун ҳам ижобий таъсир қилади”, - дейди Uzbekistan Airports бошқарув раиси Рано Жўраева.
Янги авиакомпанияси ҳудудий аэропортларни ривожлантириш учун ҳам керак. Шу сабабли биринчи босқичда уни Uzbekistan Airports бошқарув компанияси ташкил қилмоқда. Келажакда авиакомпания хусусий секторга топширилади.
Дубайда 14-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Dubai Airshow-2021 кўргазмаси доирасида Uzbekistan Airports ва HAS Aviation GT LLC компаниялари ҳудудий авиакомпаниянинг Стратегиясини ишлаб чиқиш ҳақида шартнома имзолашди.