“Silk Avia” миллий лоукостер биринчи самолётига эга бўлди – фото

Oбуна бўлиш
Биринчи парвозлар Тошкентдан Самарқанд, Бухоро ва Урганч ҳамда Фарғона водийси шаҳарларига йўлга қўйилади. Чипталар нархи 180 минг сўмдан бошланиши режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. 21 март куни “Silk Avia” минтақавий миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди, деб хабар бермоқда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати.
1/4
2/4
3/4
4/4
Харид қилинган учта ATR 72-600 самолётидан биринчиси Бангкокдан Тошкентга олтита техник тўхташ билан – Сингапур, Ҳиндистон, Ўмон, Миср, Кипр ва Озарбайжон орқали учиб келган.
Таъкидланишича, яқин кунларда Тошкентга яна иккита синов парвозларини амалга оширган ва экспорт сертификатларини олган самолётлар етиб келади, улар ҳам техник кўрикдан ўтиб ва тўлиқ бўялган.
Такидлаш жоизки, 70 кишилик ATR 72-600 дунёдаги энг машҳур қисқа масофали самолётлардан бири ҳисобланади. Airbus А320 га нисбатан тўрт баравар кам ёқилғи сарфлайдиган хавфсиз, тежамкор ва арзон самолёт.
Эслатиб ўтамиз, “Silk Avia” биринчи минтақавий лоукостер авиакомпанияси президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган эди. Биринчи босқичда Тошкентдан Самарқанд, Бухоро ва Урганч ҳамда Фарғона водийси шаҳарларига рейслар очилади. Чипталар нархи 180 минг сўмдан бошланиши режалаштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0