Гибрид автомобилларга алоҳида фарқловчи давлат рақами берилади

Энди электромобилларга бериладиган алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари гибрид автомобилларга ҳам берилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ўзбекистонда гибрид автомобилларга (аккумулятор ва бензин) алоҳида фарқловчи давлат рақами берилади. Бу Ҳукуматнинг 25 мартдаги қарори билан айрим қарорларга киритилган ўзгартиришларда назарда тутилган.

“Унга кўра электромобилларга бериладиган алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари гибрид автомобилларга ҳам берилади”, - дейилади Адлия вазирлиги хабарида.

Ўзбекистонда 2021 йил ноябрдан электромобиллар учун алоҳида давлат белгили рақам бериш йўлга қўйилганди. Бу рақамларнинг ҳудуд коди кўрсатилган қисми яшил рангда.
Аввалроқ электромобиллар ва гибрид автомобиллар 2030 йилгача бождан озод этилиши хабар қилинган эди.