Электромобиллар ва гибрид автомобиллар 2030 йилгача бождан озод этилади

© Pixabay / GoranHЗарядная станция Nissan Leaf
Зарядная станция Nissan Leaf - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар электромобиллар ва гибрид автомобиллар бождан озод этилади. Шунингдек уларнинг харидорларига имтиёзли кредитлар берилади.
ТОШКЕНТ, 19 дек - Spurtnik. Электромобиллар ва гибрид автомобиллар 2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади. Бу ҳақида 443 сонли Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортлар ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспортларни саноат усулида ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади.
Хусусан, 2030 йил 1 январгача:
республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар утилизация йиғимидан озод этилади;
хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари, хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозларни, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлари божхона божидан озод этилади;
республикада ишлаб чиқарилган ва ички бозорда сотилган, электромобиль ва гибрид автомобилларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган БҲМнинг 1200 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредит муддатининг дастлабки 36 ойи давомида компенсация тўланади.
Электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчилар 2030 йил 1 январгача лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилади.
2023 йил 31 январгача Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошида Электромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйича илмий тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0