https://sputniknews.uz/20211114/ozbekistonda-elektromobillar-uchun-alohida-davlat-raqami-berish-boshlandi-21344997.html
Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат рақами бериш бошланди
Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат рақами бериш бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат белгили рақам бериш йўлга қўйилди.
2021-11-14T13:20+0500
2021-11-14T13:20+0500
2021-11-14T13:20+0500
жамият
ўзбекистон
йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
электромобиль
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/09/21274643_282:403:1565:1125_1920x0_80_0_0_2a0aeb739361e564609a6ac4e21099b6.jpg
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат белгили рақам бериш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) матбуот хизмати хабар бермоқда.Таъкидланишича, махсус турдаги рақам 1 ноябргача давлат рўйхатидан ўтган электромобиллар учун бепул алмаштирилиб берилади.Бундан ташқари, онлайн аукцион савдо платформасида ютиб олинган авторақамлар ҳам электромобиллар учун алоҳида қайтадан ишлаб чиқарилади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат рақами белгиларини жорий этиш таклиф қилинаётгани хабар қилинган эди.Давстатқўм маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021- йилнинг январ-сентябр ойларида электромобиллар импорти қарийб 7 бараварга ошган. Тўққизта хорижий давлатдан қиймати 10,5 млн долларига тенг бўлган 558 та электромобил импорт қилинган.
https://sputniknews.uz/20210927/ulov-degani-quvvatli-bolsa-da-ozbekistonda-elektromobillar-qanchalik-xaridorgir--20662280.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/09/21274643_250:0:1750:1125_1920x0_80_0_0_728e6c1457d6a9e5a0db48a01817fe8f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон электромобил алоҳида рақам
ўзбекистон электромобил алоҳида рақам
Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат рақами бериш бошланди
Махсус турдаги рақам 1 ноябргача давлат рўйхатидан ўтган электромобиллар учун бепул алмаштирилиб берилади.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат белгили рақам бериш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Таъкидланишича, махсус турдаги рақам 1 ноябргача давлат рўйхатидан ўтган электромобиллар учун бепул алмаштирилиб берилади.
Бундан ташқари, онлайн аукцион савдо платформасида ютиб олинган авторақамлар ҳам электромобиллар учун алоҳида қайтадан ишлаб чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат рақами белгиларини жорий этиш таклиф қилинаётгани
хабар қилинган эди.Давстатқўм маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021- йилнинг январ-сентябр ойларида электромобиллар импорти қарийб 7 бараварга
ошган. Тўққизта хорижий давлатдан қиймати 10,5 млн долларига тенг бўлган 558 та электромобил импорт қилинган.