Бу қизиқ

Саҳарликда нималар еган афзал?

Кўп миқдордаги танаввул жиғилдон қайнаши ва безовталикка сабаб бўлиши қайд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Саҳарлик пайтида енгил таомланиш лозим. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича тавсиялар берди.
Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлари
Қайд этилишича, “оғизни ёпиш”дан олдин овқат ейиш лозим.

“Саҳарлик пайтида енгил таомланиш лозим. Бу, айниқса, рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдаги инсонлар, ўсмирлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли фарзанди бор оналар ҳамда болалар учун ҳам муҳим”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, енгил нонушта сифатида сабзавотлар, таркибида углевод мавжуд бўлган донли нонлар ёки булочкалар, сут маҳсулотлари (тузсиз пишлоқ, сузма, сут) ёки тухум каби оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш фойдали.
Кўп миқдордаги танаввул жиғилдон қайнаши ва безовталикка сабаб бўлиши қайд этилган.
Саҳарлик учун ЖССТ тавсиялари:
икки бурда нон;
сабзавотли омлет ёки яхши қайнатилган тухум;
тўғралган сабзавотлар;
пишлоқ ёки сут маҳсулотлари;
чой;
етарли миқдорда сув.

Мавзуга оид:

Ифторлик учун 5 та тиббий тавсия
Рўза тутишга оид энг кўп учрайдиган саволлар
Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлари