Уранли снарядлар украиналиклар соғлиғига зарар етказади - Россия Мудофаа вазирлиги

Россия Қуролли кучлари Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи Киевга уранли қурол етказиб бериш оқибатларидан огоҳлантирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Уранли ўқ-дорилар қўлланиши Украина ҳарбийлари ва аҳолиси соғлиғига тузалмас зарар етказади, бироқ НАТО уларни Киевга етказиб беришга тайёр. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари (РКБҲ) бошлиғи Игорь Кириллов маълум қилди.
“Бундай ўқ-дориларни (заифлаштирилган уранли) қўллаш Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий аҳоли саломатлигига тузалмас зарар етказишига қарамай, НАТО мамлакатлари, хусусан, Буюк Британия Киев режимига қуролнинг бундай турини етказиб беришга тайёрлигини билдирмоқда”, - деди Кириллов. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Аннабель Голди Лондон Киевга заифлаштирилган уранли ўқ-дориларни етказиб беришга тайёрлигини маълум қилган эди.
Россия президенти Владимир Путин шу хабарга муносабат билдириб, агар Ғарб ядро қисмлари бўлган қуролни қўллай бошласа, Россияга бунга жавоб қайтаришга мажбур бўлишини таъкидлаганди. Ғарб Россия билан оғизда эмас, балки амалда сўнгги украин қолгунча жанг қилишга қарор қилган. Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Украинага заифлаштирилган уранли ўқ-дори етказиб бериш кенг кўламдаги фожиага олиб келиши ва биринчи навбатда Европага таъсир қилишини маълум қилди. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова эса Британияни Украинани йўқ қилиш ниятидаликда айблади.

Мавзуга оид:

Сербиялик юрист: Украинада уран қўлланишига йўл қўймаслик керак, бу ҳарбий жиноят
Лукашенко Украинага уранли снарядлар етказиб берилишига Россия қандай жавоб беришини айтди