Сербиялик юрист: Украинада уран қўлланишига йўл қўймаслик керак, бу ҳарбий жиноят

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишКонтейнер с обедненным гексафторидом урана (ОГФУ) на открытой площадке "Уральского электрохимического комбината".
Контейнер с обедненным гексафторидом урана (ОГФУ) на открытой площадке Уральского электрохимического комбината. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2023
Oбуна бўлиш
Юрист заифлаштирилган ураннинг ярим емирилиш даври 4,5 млрд йилни ташкил этишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Украинада Ғарбнинг заифлаштирилган уранли снарядларидан фойдаланиш ҳарбий жиноят бўлади. Бу ҳақда сербиялик адвокат Срджан Алексич маълум қилди.
“Заифлаштирилган уранли снарядлар қўлланадиган Украина ҳудудидаги бечора одамларга ачинаман. Бунга йўл қўймаслик керак, унинг ҳарбий қўлланиши тақиқланиши шарт, бу ҳарбий жиноят”, - деди Алексич РИА Новостига берган интервьюсида.
Юрист заифлаштирилган ураннинг ярим емирилиш даври 4,5 млрд йилни ташкил этишини таъкидлади. Бу уран қўлланилган ҳудуд деярли абадий атрофни радиация билан заҳарлашини англатади. Бундай ҳолат НАТОнинг Югославияни бомбардимон қилган пайтда ҳам рўй берганди.
“Альянс бомбардировка чоғида 15 тонна заифлаштирилган уран ташлаганини тан олади, бироқ, Сербия маълумотларига кўра, у кўпроқ бўлган. Ҳатто 15 тонна - бу Хиросима ва Нагасакида бўлгандан кўра 100 марта кўпроқ радиация”, - деди у.
Алексичнинг сўзларига кўра, уран Сербия аҳолисида саратон касаллигини келтириб чиқарган. Бундан ташқари, мамлакатнинг кўплаб аҳолиси бепуштлик ва болалар касалликлардан азият чекади.
1999 йил 24 март куни НАТО Югославияни бомбардимон қилган, нафақат ҳарбийларга, балки тинч аҳолига ҳам ҳужум қилган. Ҳужум чоғида 2,5 минг киши, жумладан, 87 бола ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Аннабель Голди Лондон Киевга заифлаштирилган уранли ўқ-дориларни етказиб беришга тайёрлигини маълум қилган эди. Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Украинага заифлаштирилган уранли ўқ-дори етказиб бериш кенг кўламдаги фожиага олиб келиши ва биринчи навбатда Европага таъсир қилишини маълум қилди. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова эса Британияни Украинани йўқ қилиш ниятидаликда айблади.
Янгиликлар лентаси
0