Лукашенко Украинага уранли снарядлар етказиб берилишига Россия қандай жавоб беришини айтди

© Пресс-служба президента БеларусиПрезидент Беларуси Александр Лукашенко
Президент Беларуси Александр Лукашенко
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2023
Oбуна бўлиш
Лукашенко Украина Қуролли кучлари томонидан тугаган уран снарядларидан фойдаланиш жазосиз қолмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Агар Буюк Британия Украинага кам бойитилган уранли снарядлар етказиб берса, Россия Беларусга “ҳақиқий уранли ўқ-дорилар” бериши мумкин, деди республика президенти Александр Лукашенко. РИА Новости хабарига асосан.
"<...> Россия бизга ҳақиқий уран билан ўқ-дорилар етказиб беради. <…> Агар улар (Ғарб давлатлари — таҳр.) ақлдан озган бўлсалар, бу жараёнга туртки берадилар", - дея қўшимча қилди у.
"Бу ўқ-дорилар Россия қўшинлари позицияларида портлаши билан сиз жавоб даҳшатли бўлишини кўрасиз, бу бутун сайёра учун сабоқ бўлади", - деди президент.
Шу билан бирга, у Украина Қуролли Кучлари ихтиёрига кам бойитилган уранли снарядлар етказиб берилиши ҳақидаги гапларни "сафсата" деб атади ва агар Ғарб сиёсатчилари оқилона иш тутса, бундай қадамга бормасликларини таъкидлади.
Беларус президенти Ғарбни “ақлдан озган” сиёсатни тўхтатиб, Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш сари ҳаракат қилишга чақирди. Унинг эслатишича, Россия, Хитой ва бошқа кўплаб давлатлар вазиятни дипломатик йўл билан тартибга солиш тарафдори.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Аннабел Голди Лондон Украина Қуролли кучларига ўқ-дорилар, жумладан, кам бойитилган уранли зирҳни тешиб ўтувчи снарядлар етказиб берилишини айтган эди.
Ҳарбий эксперт Константин Сивковнинг таъкидлашича, кам бойитилган уранли қуроллардан фойдаланилганда, радиоактив чанг ерга чўкади, у жуда заҳарлидир ва узоқ вақт давомида зарарсизланмайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ўқ-дорилардан фойдаланиш аскарлар ва маҳаллий аҳолида саратон касаллигининг тарқалишига олиб келиши мумкин. АҚШ қўшинлари “Чўл бўрони” операцияси, Югославияни бомбардимон қилиш ва 2003 йилда Ироққа бостириб киришда ана шундай кам бойитилган уранли ўқларидан фойдаланган. Бунинг оқибатида ушбу ҳудудлардар кейинчалик саратон касалига чалиниш ҳолатлари кескин кўпайган и қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0