ФВВ яқин кунларда кучли зилзила бўлиши ҳақидаги хабарни рад этди

Ижтимоий тармоқларда яқин кунларда кучли зилзила содир бўлиши мумкинлиги ҳақида сохта хабарлар тарқалмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда яқин кунларда кучли зилзила содир бўлиши мумкинлиги ҳақида тарқалган сохта хабарларга муносабат билдирди.
Вазирлик фуқароларни бундай ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирган.
“Яна бир бор таъкидлаймизки, бугунги кунда дунёнинг ҳеч бир давлатида зилзила содир бўладиган сана ва ҳатто тахминий вақтни башорат қила оладиган технологиялар мавжуд эмас. Ўзбекистон сейсмик фаол зонада жойлашгани сабабли баъзида ер силкинишлари содир бўлади. Ҳар доим шундай бўлган”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ва Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилгани хабар қилинган эди. Ўзбекистоннинг айрим жойларида унинг кучи 5-6 баллни ташкил этган. Мамлакат ФВВ зилзила оқибатида республика ҳудудида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмаганини маълум қилди.
Зилзила пайтида қандай жон сақлаш керак - мутахассиснинг уч маслаҳати - видео