Ўзбекистонда 6 балли зилзила содир бўлди

© Depositphotos.com / Vchalup2Детектор лжи или сейсмограф для обнаружения землетрясений
Детектор лжи или сейсмограф для обнаружения землетрясений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2023
Oбуна бўлиш
Афғонистондаги кучли зилзила кучи Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудида сезилди. Сурхондарё вилоятида унинг кучи 5-6 баллни ташкил этди.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистонда кучли зилзила кузатилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, 21 март куни Тошкент вақти билан 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 36,41 градус шимолий кенглик; 70,98 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6,6. Чуқурлик 220 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 561 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудуда сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 5-6 балл, 342 км.
Фарғона вилоятида 5 балл, 447 км.
Сирдарё вилоятида 5 балл, 493 км.
Жиззах вилоятида 5 балл, 496 км.
Андижон вилоятида 5 балл, 500 км.
Самарқанд вилоятида 5 балл, 504 км.
Наманган вилоятида 5 балл, 514 км.
Қашқадарё вилоятида 5 балл, 532 км.
Тошкент шаҳрида 5 балл, 561 км.
Навоий вилоятида 5 балл, 639 км.
Бухоро вилоятида 5 балл, 684 км.
Хоразм вилоятида 4-5 балл, 1060 км.
Қорақалпоғистон Республикасида 4 балл, 1184 км.
Зилзила пайтида қандай жон сақлаш керак - мутахассиснинг уч маслаҳати - видео
Янгиликлар лентаси
0