Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди — фото, видео

© Getty ImagesСейсмограф. Землетрясение
Сейсмограф. Землетрясение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2023
Oбуна бўлиш
Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Бугун, 23 март куни Тошкент вақти билан соат 01:07 да (Гринвич бўйича 22 март 20:07 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Землетрясение в Ташкенте
Землетрясение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2023
Землетрясение в Ташкенте
Землетрясение в Ташкенте
Землетрясение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2023
Землетрясение в Ташкенте
Зилзила координаталари: 39,39 градус шимолий кенглик; 69,93 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 217 километр жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Сирдарё вилоятида 5 балл, 157 км;
Фарғона вилоятида 5 балл, 192 км;
Жиззах вилоятида 5 балл, 198 км;
Тошкент шаҳрида 5 балл, 217 км;
Наманган вилоятида 4-5 балл, 232 км;
Самарқанд вилоятида 4-5 балл, 256 км;
Андижон вилоятида 4-5 балл, 257 км;
Сурхондарё вилоятида 4 балл, 335 км;
Қашқадарё вилоятида 4 балл, 363 км;
Навоий вилоятида 4 балл, 398 км;
Бухоро вилоятида 4 балл, 474 км.
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлганди ва бу зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилганди. Ўзбекистоннинг айрим жойларида унинг кучи 5-6 баллни ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0