ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Афғонистондаги зилзила оқибатида ҳалок бўлган покистонликлар сони тўққиз кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости The News нашрига таянган ҳолда хабар берди.
Қайд этилишича, эпицентри Афғонистон шимоли-шарқида содир бўлган зилзила оқибатида 9 нафар покистонлик қурбон бўлди, 44 киши жароҳат олди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Афғонистонда Тожикистон билан чегарадош тоғли ҳудудидан 50 километр узоқликда 6,5 магнитудали зилзила содир бўлгани хабар қилинганди. Ер силкинишлари Ҳиндистон, Покистон ва Марказий Осиё давлатларида ҳам сезилган.
Аввалроқ Покистонда эпицентри Афғонистон шимоли-шарқида содир бўлган зилзила оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳатлангани маълум қилинганди.