Покистондаги зилзила оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди

© МЧС УзбекисанаПоказатели сейсмографа во время землетрясения
Показатели сейсмографа во время землетрясения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2023
Oбуна бўлиш
Покистонда сезилган зилзила оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳатланди.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Покистонда эпицентри Афғонистон шимоли-шарқида содир бўлган зилзила оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳатланди, дея хабар берди РИА Новости.
Қайд этилишича, аввалроқ Покистонда зилзила оқибатида беш киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган. Ер силкиниши Пешовар, Исломобод ва ҳатто Лаҳор ҳудудларига ҳам таъсир қилган.
Кеча Афғонистонда Тожикистон билан чегарадош тоғли ҳудудидан 50 километр узоқликда 6,5 ​​магнитудали зилзила содир бўлгани хабар қилинганди. Ер силкинишлари Ҳиндистон, Покистон ва Марказий Осиё давлатларида ҳам сезилган.
Зилзила кучи шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида ҳам қайд этилган. Ўзбекистоннинг айрим жойларида унинг кучи 5-6 баллни ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0