Покистонда зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда

CC0 / Pixabay / Brett_Hondow / Трещина на здании
Трещина на здании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2023
Oбуна бўлиш
Эпицентри Афғонистон шимоли-шарқида содир бўлган зилзила оқибатида 9 нафар покистонлик қурбон бўлди, 44 киши жароҳат олди.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Афғонистондаги зилзила оқибатида ҳалок бўлган покистонликлар сони тўққиз кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости The News нашрига таянган ҳолда хабар берди.
Қайд этилишича, эпицентри Афғонистон шимоли-шарқида содир бўлган зилзила оқибатида 9 нафар покистонлик қурбон бўлди, 44 киши жароҳат олди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Афғонистонда Тожикистон билан чегарадош тоғли ҳудудидан 50 километр узоқликда 6,5 ​​магнитудали зилзила содир бўлгани хабар қилинганди. Ер силкинишлари Ҳиндистон, Покистон ва Марказий Осиё давлатларида ҳам сезилган.
Аввалроқ Покистонда эпицентри Афғонистон шимоли-шарқида содир бўлган зилзила оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳатлангани маълум қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0