ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Қуръони Карим ёки бошқа муқаддас китобга тажовузга йўл қўйиб бўлмайди, деди Фаластин бош судьяси ва президентнинг диний ишлар бўйича маслаҳатчиси доктор Маҳмуд Ал-Ҳаббаш RT Arab телеканалига.
Шунингдек, Ал-Ҳаббаш турли динларга тажовуз қилиш масаласида икки томонлама стандартларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.
“Халқаро ҳуқуқ ҳамма учун бир хил, ҳар қандай ҳуқуқбузарликка нисбатан, у қаерда содир бўлишидан қатъи назар, бир хил муносабатда бўлиши керак”, - деди судья.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда украиналик ҳарбийлар Қуръон китобини ҳақоратлаётгани акс этган кадрлар тарқалган эди.